Дарслик ва ўқув-методик мажмуаларини яратиш жараёнларига мутахассислар шартнома асосида ишга қабул қилинади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги «Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар» тўғрисидаги қарори билан Халқ таълими вазирлигига умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларнинг янги авлодини тайёрлаши бўйича вазифалар белгиланди.

Республика таълим маркази мазкур дарслик ва ўқув методик мажмуаларни хато ва камчиликларсиз, сифатли нашрга тайёрлаш мақсадида

????муҳаррир,

????мусаҳҳиҳ,

????таржимон,

????рассом,

????дизайнер,

????дарслик саҳифаловчи мутахассисларни ҳамда

????рус тили йўналишида таҳсил олган ижтимоий, аниқ ва табиий ҳамда амалий фан мутахассисларини фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида ишга таклиф этади.

Номзодлар 2021 йилнинг 1 март санасига қадар rtalimmarkazi@gmail.com электрон почтаси орқали қуйидагиларни юборишлари сўралади:

???? Номзод иш тажрибаси ҳамда қайси жараёнда қандай мутахассислик бўйича ишламоқчи экани ҳақида маълумот;

???? Резюме;

???? Паспорт ва диплом нусхалари.

Иш тажрибаси: 3-6 йил

Манзил: Тошкент шаҳри Олмазор тумани Зиё 6-А уй

Телефон: +(998)93 183 50 70

Танлов асосида саралаб олинган юқори тажриба ва малакага эга мутахассислар муносиб иш ҳақи ва қулай шароит билан таъминланади.

Baham ko'ring: