Буюк аждодларимизга эҳтиром

Умумтаълим мактабларида Алишер Навоий таваллудининг 579 ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йиллиги муносабати билан тадбирлар ташкил этилди.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманидаги 36-умумтаълим мактабида ғазал мулкининг султони Алишер Навоий ҳамда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланган “Шарқнинг ёрқин сиймолари” мавзусида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда ўқувчиларга Навоий ҳамда Бобурнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумотлар берилди. Ўқувчилар томонидан рубоий, ғазал, туюқларидан намуналар айтилиб, саҳна кўринишлари намойиш этилди. Шунингдек, тадбирда буюк аждодларимиз қолдирган илмий мерос ҳозирги вақтда ҳам олимлар томонидан кенг ўрганилаётгани алоҳида таъкидланди. Тадбир иштирокчилари “Бобурнома” араб, форс, ҳинд, инглиз, немис, француз, голланд ва турк тилларига таржима қилингани, асарнинг нусхалари жаҳоннинг нуфузли кутубхоналарида сақланаётгани ҳақида тушунчаларга эга бўлди.

Baham ko'ring: