Бизнес-клиника лойиҳаси: пандемия ва пандемиядан кейинги даврда бизнесни қўллаб-қувватлаш

«Бизнес-клиника» лойиҳаси кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ консультацияларни бериш ва давлатимиз раҳбарининг фармонларида назарда тутилган қўллаб-қувватлаш чоралари ҳақида тўлиқ ва ишончли маълумот етказиш мақсадида 2020 йил май ойида ишга туширилди.

2020 йил март ойида COVID-19 коронавирус инфекциясига биринчи чалинганларнинг аниқланиши сабабли, республика ҳукумати томонидан уни тарқалишини олдини олиш мақсадида транспорт воситалари ҳаракатини чеклаш, маҳаллий ва халқаро транспорт алоқалари ҳамда чегаралар ёпилиши, болалар боғчалари, мактаблар ва университетларда ўқиш жараёнини тўхтатиш, оммавий тадбирлар ва йиғилишларни бекор қилиш каби кескин чоралар кўрилди.

Карантин чоралари ва чекловлар бошқа мамлакатларда ҳам, Ўзбекистонда ҳам кичик бизнеснинг фаолиятига жиддий таъсир кўрсатди. Статистик маълумотларга кўра, кичик бизнес 2019 йилда Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулотининг 57 фоизини ташкил этган[1]. Чет элдан пул ўтказмаларининг камайиши, туризмдан тушадиган даромадлар пасайиши ва шу қаторда савдо ва етказиб бериш занжирларида бир қатор муаммолар юзага келди. Бир қатор корхоналар ишлаб чиқариш ҳажмини ва ишчилар сонини қисқартиришга мажбур бўлди, бу эса ўз навбатида иш билан таъминлашда ва фуқароларимизнинг даромадларига салбий таъсир кўрсатди.

Инқирознинг иқтисодий оқибатларини юмшатиш мақсадида Ўзбекистон ҳукумати юридик ва жисмоний шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида инқирозга қарши комплекс чораларини ишлаб чиқди (хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.03.2020 йилдаги 5969-сонли, 03.04.2020 йилдаги 5978-сонли ва 27.04.2020 йилдаги 5986-сонли фармонлари). Инқирозга қарши курашиш жамғармаси[2] ташкил этилди ва тадбиркорликни ва аҳоли бандлигини қўллаб-қувватлаш унинг асосий мақсадларидан бири деб белгиланди.

БМТ Тараққиёт Дастури томонидан Ўзбекистонда ишга туширилган COVID-19 га қарши тезкор ҳаракат қилиш механизми (ингл. Rapid Response Facility) доирасида учта йўналиш бўйича ишлар таклиф қилинди:

1) Эҳтиёжларни тезда аниқлаб улар бўйича ечим топиш;

2) Инқирозга қарши самарали бошқарув;

3) Эрта тикланиш.

Учинчи йўналиш доирасида БМТ Тараққиёт Дастури Савдо-саноат палатаси билан биргаликда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун Бизнес-клиника лойиҳасини ишга туширди. Бизнес-клиника пандемия даврида молиявий қийинчиликларга дуч келган тадбиркорларга бизнесни тиклаш ва давлат томонидан бериладиган имтиёз ва преференциялар билан боғлиқ барча масалалар бўйича бепул маслаҳатларни бериб боради.

Бизнес-клиника тадбиркорлик субъектлари билан оператив алоқа учун қуйидаги имкониятларни яратди: https://t.me/biznes_klinika телеграм-канали ишга туширилди, 1094 ишонч қисқа рақамига тушаётган саволларга 24 соатлик консультациялар бериш тизими йўлга қўйилди, www.businessinfo.uz вебсайтининг Бизнес-клиника бўлимида онлайн-мурожаатлар қабул қилиш имконияти яратилди.

Лойиҳа раҳбарияти пандемиядан зарар кўрган барча кичик ва ўрта бизнес вакилларини Бизнес-клиника орқали тажрибали мутахассислардан бизнесни тиклаш ва инқироздан босқичма-босқич чиқиш имкониятини берадиган солиқ, божхона, кредит ва бошқа имтиёзлар бўйича консультациялар олишга таклиф қилади.

Дастур ҳақида тўлиқ маълумот www.businessinfo.uz вебсайтида ва t.me/biznes_klinika телеграм-каналида берилган.

Алоқа учун шаҳс: +998 90 1753420, Фарҳод Жабборов, Миллий консультант, "Ўзбекистонда ёшларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш"

Вебсайт: www.businessinfo.uz

Телеграм-канал: https://t.me/biznes_klinika

Биз билан боғланинг: UNDP Uzbekistan on Twitter | on Facebook |

Бошқа ресурслар: Our work | UNDP News | Get Involved |

 # # #

БМТТД қашшоқлик, тенгсизлик ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ адолатсизликларга барҳам бериш бўйича БМТнинг етакчи ташкилотидир. 170 мамлакатдаги бизнинг кенг тажрибали мутахассисларимиз ва ҳамкорларимиз билан биргаликда биз одамлар ва сайёрамиз учун кенг қамровли, узоқ муддатли ечимларни яратишга ёрдам берамиз.

Бизнес-клиника лойиҳаси ПРЕСС-РЕЛИЗИ



[1] Статистик маълумот www.uzdaily.uz сайтидан олинган.

[2] Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳақида тўлиқрок маълумотни https://mfa.uz/ru/press/library/2020/03/23848/ сайтидан топишингиз мумкин.

Baham ko'ring: