Наманган мактабларида “Байроғимиз - фахримиз” шиори остида тадбирлар ўтказилди

Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 ташаббус бўйича Наманган вилоятининг барча шаҳар ва туманларидаги умумтаълим мактабларида "Байроғимиз - фахримиз"  шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди. Мазкур тадбирларда вилоятдаги 705 та умумтаълим мактабларининг 298 694 нафар 5-11-синф ўқувчилари иштирок этди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур тадбирлар ўқувчилар ўртасида мамлакатимиз байроғига нисбатан ҳурмат-эътибор, эъзоз ва эҳтиром, фахр туйғуларини шакллантириш мақсадида ўтказилди.

Давлатимиз байроғини кўтариш орқали ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришни ўзида мужассам этган эзгу ташаббус ўқувчиларда илм-фан сирларини мукаммал эгаллаш, спорт ва санъат борасида маҳоратларини ошириб, баланд марралар сари интилиш иштиёқини юксалтирди.

Барча мактабларда миллий ифтихоримиз ва ғуруримиз рамзи бўлган Давлат байроғи кўтарилди. Мазкур тадбир йил давомида ўтказилиши белгилаб олинди.

Baham ko'ring: