Азизбек Миркамилов Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди

Андижон вилояти халқ таълими бошқармасига янги раҳбар тайинланди.

Азизбек Миркамилов Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бунга қадар Азизбек Миркамилов Андижон вилояти ҳокимлиги ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича котибияти мудири лавозимида ишлаган.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармасининг аввалги бошлиғи Фурқат Бузруков Андижон вилояти Жалақудуқ туманига ҳоким лавозимига тайинланди.

Baham ko'ring: