Халқ таълими вазири ўринбосари Хоразм мактаби ҳолати билан танишди

Халқ таълими вазири ўринбосари Иброхим Джураев Хоразм вилояти, Шовот туманидаги 14-мактабга ташриф буюрди.

Ташриф давомида таълим муассасасидаги куз-қишга тайёргарлик ҳолатлари, спорт зали, синф хоналари, қозонхоналар ва кўмир сақлаш омбори билан яқиндан танишди. Аниқланган камчиликлар бўйича тавсиялар берди.

Мазкур маҳаллада яшовчи фуқаро Отабек Отабоев хонадонида бўлиб, оилавий шароити билан яқиндан танишди. Мактабда ўқийдиган фарзандлари билан суҳбатлашди.

Baham ko'ring: