Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Лавозим малака талаблари

1. 1992 йили Тошкент давлат техника университетини тугатганман. 1992 йилдан бери Шўрчи туманидаги мактабларда информатика фанидан дарс бериб келаман. 2007 йил 2 июлдан 2008 йил 29 мартгача Сурхондарё вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида қайта тайёрлаш курсида қатнашиб, информатика фанидан дарс ўтиш ҳуқуқини берувчи сертификатга эга бўлдим. Мен мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари вазифасида ишлашим мумкинми?
2. 1985 йили Жиззах педагогика билим юртини мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси йўналиши бўйича тамомлаганман. 1985 йилдан Баланд Осмон қишлоғида жойлашган 21-мактабда мусиқа ўқитувчиси ва тўгарак раҳбари бўлиб ишлай бошладим. 1994 йилдан 30-мактаб-интернатда тарбиячи, 2010 йилдан 1 ставкада етакчи вазифасида ва мусиқа тўгараги раҳбари бўлиб ишладим. 2014 йили 30-мактаб-интернат 3-умумтаълим мактабига айлантирилди. 2014 йилдан 0,5 ставка ҳажмида ёшлар етакчиси бўлиб ишлай бошладим. 2011 йили ёшлар етакчиси иши бўйича малака ошириш курсидан ўтганман. 30 йиллик педагогик стажга эгаман. Мактаб директори етакчи лавозимига мутахассислигим тўғри келмаслигини важ қилиб, ишдан бўшашимни талаб қилаяпти. Менинг ушбу вазифада ишлашим мумкин эмасми?
3. Чироқчи туманидаги 103-умумтаълим мактабида директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари бўлиб ишлайман. 6 соат дарсим бор. 2015 йил март ойидан бошлаб 6 соат дарсимга соатбай тарзида иш ҳақи тўланмоқда. Мактаб ҳисобчисидан нега соатбай ҳақ тўланаётганини сўраганимда, ҳеч қандай асос кўрсатолмади. Ҳисобчининг бундай йўл тутиши тўғрими?
4. Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг кибернетика факультетини тамомлаганман. Ихтисослигим математик. 1994 йилдан буён Нуробод тумани Жом қишлоғидаги 22-мактабда ишлайман. Ўтган йили мактаб маъмурияти менинг мутахассислигим тўғри келмаслигини айтиб, вакант дарслар ҳисобидан 10 соат дарс берди, холос. Бу йил менга дарс беришмоқчи эмас. Шу тўғрими?

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 22

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.