Мактабгача таълим муассасаларида "Шахмат" тўгараклари ташкил этилади

2017.04.14 | Янгиликлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Пойтахтимиздаги шахмат бўйича республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактабида "Мактабгача таълим муассасаларида "Шахмат" тўгаракларини кенг жорий этиш ва ривожлантириш" мавзусида ўқув семинари ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон шахмат федерацияциси ҳамкорлигида ташкил этилган семинарда Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳри ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари ҳамда пойтахтимиздаги туман мактабгача таълим бўлими йўриқчи-услубчилари иштирок этди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тадбирда Халқ таълими вазирлигининг тегишли бошқарма ва бўлим бошлиқлари, шахмат бўйича республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактаби масъул ходимлари ва бошқалар юртимизда ёш авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол этиб вояга етказиш, болалар спортини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор ўзининг юксак самарасини бераётганини таъкидлади.

Семинарда "Мактабгача таълим муассасаларида "Шахмат" тўгаракларини ташкил этиш ва бошланғич кўникмаларни ҳосил қилиш" мавзусидаги тақдимот ва маҳорат дарсларида иштирокчиларга МТМда спортнинг ушбу турини кенг оммалаштириш, тарбияланувчиларни шахмат спортини ўрганишга иштиёқини ошириш юзсидан зарур услубий тавсиялар берилди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 35

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.