Юртимизга хуш келибсан, кўкламой!

2017.03.16 | Янгиликлар

Наврўз айёми меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, инсонийлик, бағрикенглик ва бунёдкорлик, хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш, ёш авлодни миллий анъаналаримизга садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида камол топтиришда муҳим ўрин тутади.

Президентимизнинг  “2017 йилги Наврўз  умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорида халқимизнинг бу кўҳна байрамни муносиб тарзда нишонлаш бўйича барча зарур кўрсатмалар ўз аксини топган. Байрам тадбирларини таълим муассасаларида ҳам кўтаринки руҳда, мазмунли қилиб ўтказиш ёш авлод тарбиясида алоҳида аҳамият касб этади.

Шу боис, Халқ таълими вазирлиги томонидан байрамни уюшқоқлик, бирдамлик, бағрикенглик  руҳида нишонлашга доир қатор вазифалар белгиланди. Жумладан, барча таълим муассасаларида “Наврўз – шукроналик ва эзгулик айёми” мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилади, шунингдек, “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” шиори остида меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, кам таъминланган оилалар фарзандлари, ота-она қаровисиз қолган ва ногирон болалар, хизмат бурчини ўташда ҳалок бўлган ҳуқуқ тартибот идоралари ходимларининг фарзандлари, уруш ва меҳнат фахрийларини ҳолидан хабар олиниб, ўқувчилар ўзлари тайёрлаган совғалар билан табриклайдилар.  

Таълим муассасаларида байрамни юқори савияда ўтказиш юзасидан методик тавсия ишлаб чиқилди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

 

Рўйхатдан ўтиш





Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 35

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.