Атоқли шоир ижодига бағишланди

2017.03.14 | Янгиликлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Р.Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейида Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган қўшиқлар танловининг мамлакат босқичи бўлиб ўтди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Президентимизнинг 2016 йил 12 декабрдаги “Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори асосида ўтказилган танлов Эркин Воҳидов ижодий меросининг ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги аҳамиятига эътибор қаратиш, ҳаваскор ёш мусиқачиларга қулай ижодий муҳит яратиш, ёшларнинг ижрочилик маҳоратини янада ривожлантириш мақсадида ташкил қилинди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказилган ушбу беллашувнинг ҳудудий босқичларида 7 350 нафар ёш ижрочилар ўз маҳоратини намойиш этишди. Иштирокчилар ичидан саралаб олинган 54 нафар яккахон ва жамоалар якуний босқичда ғолиблик учун саҳнага чиқишди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Танловда ёш умидли бастакорларнинг шоир шеърлари асосида куйга солинган янги ижролари тингланди.

Якунда ғолиблар номи аниқланиб, уларга диплом ва эсдалик совғалар топширилди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

 

Рўйхатдан ўтиш





Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 36

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.