“Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси-2016”

2016.05.17 | Янгиликлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Халқ таълими вазирлиги томонидан жорий йилнинг 10-14 май кунлари пойтахтимизда “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танловининг якуний босқичи ўтказилди.

Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган кўрик-танловнинг бу йилгисида ўқитувчилар 13 та умумтаълим фанларидан ўз маҳоратларини синовдан ўтказдилар. Жорий йилги танлов қуйидаги фанлар бўйича ўтказилди: она тили, француз, немис ва ўзбек тиллари, жисмоний тарбия, география,  давлат ва ҳуқуқ асослари, бошланғич таълим, биология,  мусиқа, меҳнат таълими, иқтисодий билим асослари,  тасвирий санъат, чизмачилик.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Бу танловда умумтаълим мактаблари педагогик ходимлари орасидан илғор, ташаббускор ва ижодкор ўқитувчиларнинг турли фанлар йўналишидаги иқтидорларини аниқлаш,  ҳар бир фан ўқитувчисининг мактаб, туман (шаҳар), вилоят, Республика миқёсида энг кучлисини кашф этиш, аниқланган илғор тажрибаларни оммалаштириш ва кенг тарғиб этиш мақсадида ўтказилиб, бунда 14 та вилоятдан 1 нафар ғолиб Республика босқичида иштирок этади ҳамда 3 та совринли ўрин белгиланади.

Танловнинг республика босқичида Қорақапоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан келган 182 нафар педагоглар 4 турда беллашдилар.

“Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” ғолиблари ўз иш жойларида Вилоят ПХҚТМОИнинг тингловчилари,  фан ўқитувчиларига мураккаб мавзулар бўйича очиқ дарслар, ёш ўқитувчиларга методик маслаҳатлар, йўл-йўриқлар бериб бормоқдалар. Уларнинг иш тажрибалари Республика миқёсида  оммалаштирилади.


Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

“Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси-2016” кўрик-танлови ғолиблари

 

Ҳудудлар Исми, фамилияси ва отасининг исми Иш жойи
Она тили ва адабиёти
Тошкент
шаҳри
Нурмуҳаммадов Жамолиддин Шермуҳаммад ўғли Республика ихтисослаштирилган Мусиқа ва санъат академик лицейи ўқитувчиси
Француз тили
Бухоро вилояти

Мажидова Лазиза Бахтиёровна

Вобкент тумани 14-сонли умумтаълим мактаби
Давлат ва ҳуқуқ асослари
Тошкент шаҳри Рустамова Наргиза Эркиновна Мирзо Улуғбек тумани 275- умумий ўрта таълим мактаби
Мусиқа
Сурхондарё
вилояти
Рахмонова Дилшода Нусратовна Термиз шаҳри 12-Меҳрибонлик уйи
Тасвирий санъат, Чизмачилик
Тошкент
шаҳри

Обедзинская Ольга Станиславовна

Чилонзор тумани 103- умумий ўрта таълим мактаби
Меҳнат таълими

Жиззах вилояти

Ибрагимов Рустам Махаммаджанович Зарбдор тумани 1- умумий ўрта таълим мактаби
Ўзбек тили
Тошкент
шаҳри
Қурбонова Салима Янгиевна Чилонзор тумани 164- умумий ўрта таълим мактаби
Немис тили
Хоразм
вилояти
Собирова Роза Давлатмуратовна Урганч шаҳри 19-умумий ўрта таълим мактаби
География
Сурхондарё
вилояти
Қўзиева Дилфуза Қурбоновна Қумқўрғон тумани  11-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби
Иктисодий  билим асослари
Тошкент
шаҳри
Боранбоева Саодат Хасановна Яшнобод  тумани 166- умумий ўрта таълим мактаби
Биология
Тошкент
шаҳри
Расулова Джамила Ибрагимовна Мирзо Улуғбек тумани142- умумий ўрта таълим мактаби
Жисмоний тарбия
Тошкент вилояти Ҳафизова Юлия Руслановна Қибрай тумуни 14- умумий ўрта таълим мактаби

 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100159. Ўзбекистон. Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони
Телефон: (+99871) 239-13-43,факс: (+99871) 239-16-30
e-mail: info@xtv.uz

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 35

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.