Маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги

2016.02.29 | Янгиликлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Халқ таълими вазирлиги томонидан жорий йилнинг 29 февраль – 1 март кунлари А.Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Марказий институтида  тизимдаги маънавий-маърифий ишларга масъул ходимлар учун Республика ўқув-семинари ўтказилмоқда.

Тадбирда ҳудудий халқ таълими бошқармаларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича раҳбар ўринбосарлари ҳамда барча туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш ва ўқувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш шўъбаси мудирлари иштирок этишмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Мазкур ўқув-семинари Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Республика Маънавият тарғибот маркази, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази ва бошқа бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил қилинди.
 
Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев таълим муассасаларида миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда соҳа мутахассислари олдида турган долзарб вазифалар хусусида батафсил тўхталиб ўтди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Семинарда ўқувчи-ёшлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш, “оммавий маданият”нинг олдини олиш ва ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш каби мавзуларда маърузалар тингланди.

Шунингдек, ўқув-семинарда “Умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари”нинг мультимедиали тақдимоти бўлиб ўтди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўқув-семинар иштирокчилари томонидан таълим муассасаларида миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар натижадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100159. Ўзбекистон. Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони
Телефон: (+99871) 239-13-43,факс: (+99871) 239-16-30
e-mail: info@xtv.uz

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 30

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.