Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077
Xизматни баҳолаш

Вазир билан онлайн мулоқот

2016.01.16 | Янгиликлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Аввал хабар берганимиздек, бугун халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов билан онлайн мулоқот бўлиб ўтди.

Онлайн мулоқот вазирликнинг расмий форумида ташкил этилиб, унда халқ таълими тизимига оид шикоят, таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Онлайн мулоқот икки соатга мўлжаланган бўлсада, форум иштирокчилари томонидан бўлган қизиқишнинг катталиги ва саволлар оқимини кўплиги сабаб мулоқот яна бир соатга узайтирилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Мулоқот давомида Улуғбек Иноятов мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, “Баркамол авлод” болалар марказлари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, малака ошириш тизимига оид жамоатчилик саволига онлайн режимда реал вақтда жавоб қайтарди.

3 соатдан кўпроқ давом этган мулоқот давомида фойдаланувчилардан форум, вазирликнинг электрон почта манзили ва “ишонч телефони” га келиб тушган 107 та саволга тезкорлик билан жавоб қайтарилди. Қолаверса, форум иштирокчиларининг соҳани ривожлантириш, таълим-тарбия сифатини яхшилаш, педагог кадрларни рағбатлантириш ва уларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида билдирилган таклифлари ўрганиб чиқиш учун қабул қилинди.

Жамоатчилик билан алоқаларни янада яхшилаш, айниқса, интернет тармоғи орқали тезкор ахборот алмашиш тизимини жорий этиш мақсадида бу каби жонли мулоқотларни тез-тез ўтказишга қарор қилинди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 38

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.