Билимлар куни

2015.09.02 | Янгиликлар

Янги 2015-2016 ўқув йилида 9698 та умумтаълим мактабларида 4,5 миллион ўқувчи таълим оладилар, шундан 631 минг 274 нафар болалар 1-синфга қадам қўйдилар.  2-сентябрь куни Республикамизнинг барча умумтаълим мактабларида янги ўқув йилини бошланиши муносабати билан “Билимлар куни” тадбирлари бўлиб ўтди. Тадбирда 1-синф ўқувчиларига  12 номдаги ўқув қуроллари ва ўқувчи портфели (ранец)дан иборат “Президент совғаси” тантанали равишда топширилди.

 

Ўқув йилининг биринчи дарс соатларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида” ги қарори ижросини  таъминлаш мақсадида барча умумтаълим мактабларида “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним” шиори остида мустақиллик дарслари ташкил қилинди.

 

Мустақиллик дарсларини таълим муассасаларида юқори савияда ташкил этиш бўйича мутахассислар томонидан услубий тавсия, дарс ишланмаси ва слайд-тақдимот тайёрланиб барча таълим муассасаларига етказилди. 

 

Мазкур дарсларда мустақиллик йилларида юртимиздаги барқарор, тинч ва осуда ҳаёт, жамиятимиздаги ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик каби олижаноб фазилатларни, “Биз кеча ким эдигу, бугун ким бўлдик?” деган ҳаётий ҳақиқатни асосий ва бош ғоя сифатида дарс жараёнида давра суҳбати орқали ҳар бир ўқувчига батафсил тушунтирилди.

 

Қуйида "Билимлар куни" тадбири пресс-релизи билан танишишингиз мумкин.

         Халқ таълими вазирлиги

Ахборот хизмати

 

Рўйхатдан ўтиш





Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 33

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.