Кузатув кенгаши фаолияти ҳақида 10 та муҳим факт

2019.04.06 | Янгиликлар

Халқ таълими вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги “Умумий ўрта таълим муассасасининг кузатув кенгаши ҳақидаги намунавий низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги 16-мҳ-сон буйруғи (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 11 январда 3118-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган) асосида Умумий ўрта таълим муассасаларида Кузатув кенгаши фаолияти ташкил этилди.

Кузатув кенгашлари фаолиятини ташкил этишдан мақсад, таълим жараёнининг шаффофлигини таъминлаш, жамоатчилик таъсирини кучайтириш, ўқувчиларнинг сифатли таълим олишлари, уларга тегишли шарт-шароитлар яратиш ҳамда таълим-тарбия жараёнларини қўллаб-қувватлашдир.

Кузатув кенгаши тизимда янги тушунча бўлгани туфайли улар фаолияти ҳақида 10 та энг муҳим фактларни келтириб ўтамиз.

1. Кенгаш юридик шахс ҳисобланмайди ва давлат рўйхатидан ўтказилмайди.

2. Кенгаш мақсади - таълим жараёни ва молиявий-хўжалик фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш, жамоатчилик таъсирини кучайтириш, ўқувчиларнинг сифатли таълим олишлари, уларга тегишли шарт-шароитлар яратиш ҳамда таълим-тарбия жараёнларини қўллаб-қувватлаш.

3. Кенгаш 7 нафардан кам бўлмаган тоқ сондан иборат таркибда тузилади. Кенгаш таркибига ўқувчиларнинг ота-оналари орасидан камида 1 нафар, собиқ битирувчилар орасидан 2 нафар ва нафақадаги собиқ педагоглар орасидан 1 нафар ҳамда ҳомийлар орасидан 2 нафар аъзо киритилади. Кенгаш таркиби 3 йил муддатга сайланади.

4. Мактаб директори ёки унинг ўринбосарлари, шунингдек, уларнинг яқин қариндошлари Кенгаш аъзолари сифатида сайланишига йўл қўйилмайди.

5. Кенгаш фаолиятига туман (шаҳар) халқ таълими бўлими аралашмайди ва унга ҳисобдор эмас.

6. Кузатув кенгаши умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимига номзод танлашда (сайлаш) иштирок этади.

Кенгаш мактабда ижтимоий-маънавий муҳитнинг бузилиши, таълим сифатининг пасайиб кетиши, тизимли муаммоларнинг келиб чиқиши, педагоглар билан маъмурият ўртасида ёки ота-оналар ва маъмурият ўртасида низоли ҳолатлар келиб чиққан тақдирда, мактаб директорини лавозимидан озод этиш бўйича ҳудудий бошқармаларга таклиф киритади.

7. Кенгаш мактабнинг молиявий хўжалик фаолиятининг очиқлиги, шаффофлигини назорат қилади.

Мактабнинг молиявий фаолиятида ноқонуний хатти-ҳаракатлар, мақсадсиз маблағларнинг сарфланиши ёки ноқонуний ўзлаштириш, ноқонуний пул йиғимлари каби ҳолатлар аниқланган тақдирда Халқ таълими вазирлигининг Аудит хизмати ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларни хабардор қилади.

8. Кенгаш таълим муассасаси директори

ва директор ўринбосарларининг бошқарув фаолияти, таълим-тарбия жараёнини сифатли ташкил этилиши ҳамда ўқувчилар, уларнинг ота-оналаридан ноқонуний пул йиғимлари ундирилмаслиги бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатади.

Таълим муассасасида ўқувчилар ва уларнинг ота-оналаридан турли хил сабаблар билан Кенгаш аъзолари, таълим муассасаси раҳбари ва бошқа ходимлари томонидан пул маблағларини йиғиш қатъиян тақиқланади.

9. Кенгаш фаолиятига таълим муассасаси раҳбари, ҳудудий бошқармалар, маҳаллий ҳокимликлар ва бошқа ташкилотлар аралашувига йўл қўйилмайди.

10. Кенгаш раиси, котиби ва аъзолари жамоатчилик асосида амалга оширадиган Кенгашдаги фаолияти юзасидан интизомий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.

Фарзандингиз таълим олаётган мактабда Кузатув кенгаши фаолияти йўлга қўйилганми?

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100187, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 243-уй.
Телефон: (+99871)265-90-92, факс: (+99871)265-90-92 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 31

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.