Дунё - болалар нигоҳида

2019.03.14 | Янгиликлар

Жорий йилнинг 12 март куни Ўзбекистон бадиий Академиясининг кўргазмалар залида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази томонидан “Дунё - болалар нигоҳида” мавзусида болалар бадиий кўргазмаси бўлиб ўтди.

Мазкур кўргазмада 8 та, яъни Хитой, Россия, Ҳиндистон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон давлатларининг 5-12 ёшдаги болалари томонидан яратилган 700 дан ортиқ рангтасвир йўналишидаги ижодий ишлар намойиш этилди.

Кўргазмада ижодий ишлар Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлардан ташриф буюрган халқаро ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди ва ғолиблар тақдирланди.

Якуний натижалар:

5-7 ёшли болалар ўртасида:

1-ўрин: Янь Шу Тинг – 7 ёш – Хитой

2-ўрин: Исроилов Ёқут – 7 ёш – Ўзбекистон (Республика махсус санъат мактаб – интернати ўқувчиси)

3-ўрин: Тансин Сангит – 6 ёш – Ҳиндистон

8-10 ёшли болалар ўртасида:

1-ўрин: Авазжонова Эъзоза – 9 ёш – Ўзбекистон (“Баркамол авлод” республика болалар бадиий ижодиёт маркази тўгарак аъзоси)

2- ўрин: Си Анки – 9 ёш – Хитой

3-ўрин: Юзбашьян Анастасия – 9 ёш – Россия

11-12 ёшли болалар ўртасида:

1-ўрин: Марямбекова Гулзода – 12 ёш – Қирғизистон

2-ўрин: Исамиддинова Фарангиз – 12 ёш –Ўзбекистон (Республика махсус санъат мактаб – интернати ўқувчиси)

3-ўрин: Панкратова Алиса– 12 ёш – Қозоғистон

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100187, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 243-уй.
Телефон: (+99871)265-90-92, факс: (+99871)265-90-92 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 32

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.