Ўқувчи-қизлар саммитига марҳамат!

2019.03.06 | Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари иштирокидаги муҳокамалар, ҳукумат ва вазирлик идора ва ташкилот раҳбарлари билан очиқ мулоқот майдони, раҳбар аёлларнинг фаолияти бўйича амалиёт дастури ва тенгдошларингиз билан биргаликдаги илм-фан ривожи йўлидаги таклифларингизнинг муҳокамаси буларнинг бари “Илм-фан – келажак пойдевори” шиори остидаги “Қизларжон” ўқувчи-қизлар саммитида.

“Қизларжон” ўқувчи-қизлар саммити бу - Сиз учун янги имконият ва ҳаётингизнинг ўзгаришларга бой бўлган янги сарлавҳасидир.

Жорий йилнинг 23-26 март кунлари шаҳарлар гавҳари бўлмиш Самарқанд шаҳрида ўқувчи-қизларнинг замонавий билим ва кўникмаларини ривожлантириш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, касб-ҳунарга ўргатиш, шунингдек, миллий урф-одат ва анъаналар руҳида тарбиялаш, оилавий ҳаётга тайёрлаш, илғор тажрибаларини оммалаштириш ва қўллаб-қувватлаш каби мақсадларни кўзлаб умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Илм-фан – келажак пойдевори” шиори остида “Қизларжон” ўқувчи-қизлар саммити ташкил этилади.

Саммитда Республика бўйича 14-18 ёшдаги 8-11-синф ўқувчи-қизлар, ҳар бир ҳудуддан 10 нафардан қуйидаги йўналишлар бўйича иштирок этиши мумкин:

  “Қизларжон” клуби координаторлари;

  халқаро ва республика фан олимпиадалари ғолиблари;

  ҳунармандлик билан шуғулланаётган ўқувчи-қизлар;

  инновацион ғоялар муаллифи бўлган ўқувчи-қизлар;

  АКТ соҳаси билан шуғулланувчи ўқувчи-қизлар;

  фанларни аъло баҳоларга ўзлаштирган ўқувчи-қизлар;

фанларни аъло баҳоларга ўзлаштирган меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари;

  Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳудудий сардорлари;

  профилактик ҳисобдаги ўқувчи-қизлар (тарбияси яхшиланаётган).

Саммитда иштирок этиш истагини билдирган ўқувчи-қизлар ушбу йўналишлар бўйича жорий йилнинг 10 март кунигача Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий бошқармаларига саммит иштирокчиси анкетасини топширишлари лозим.

Анкетани қуйидаги сайтлардан: www.uzedu.uz, www.wcu.uz, www.yi.uz  олишлари мумкин.

Ўқувчи-қизлар суҳбат асосида қуйидаги мезонларни инобатга олган ҳолда сараланади:

  ижтимоий жараёнлардаги фаоллиги;

  Ватанимиз тарихи ва бугуни ҳақида маълумотга эгалиги;

  хорижий тилларни мукаммал билиши;

  лидерлик кўникмалари шаклланганлиги;

таълим, ижтимоий соҳалардаги хориж тажрибаси билан танишлиги;

  танқидий ва таҳлилий тафаккурининг ривожланганлиги.

Ўқувчи-қизлар билим-кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган турли маҳорат дарслари, тадбирлар ва TED-Ed клубларини ташкил этиш ва юритиш сирлари, Soft skills кўникмалари, Замонавий АКТ имкониятлари ва уларни ҳаётга тадбиқ этиш усуллари, Инновацион менежмент, маркетинг ва PR орқали инвестицияларни жалб этиш каби мавзулардаги тренингларда иштирок этади.

Ўзингизни илм-фанда эришаётган ютуқларингиз билан – келажак пойдевориман деб ҳисоблайсизми? Унда шошилинг иштирокчилар сони чегараланган.

Ушбу лойиҳа Халқ таълими вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлигининг ҳамкорлик лойиҳаси ҳисобланади.

Анкетани юклаб олиш.

 

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот Хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100187, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 243-уй.
Телефон: (+99871)265-90-92, факс: (+99871)265-90-92 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 30

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.