Мактабларда “Инновация ҳафталиги” ташкил этилди

2018.12.06 | Янгиликлар

Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан “Баркамол авлод” болалар марказлари томонидан жорий йилнинг 3-7 декабрь кунлари Республикадаги 9 691 та умумий ўрта таълим муассасаларида “Инновация ҳафталиги” ташкил этилди.

Ҳафталикни ўтказишдан асосий мақсад ўқувчиларни янги замон технологиялари билан яқиндан таништириш, уларда инженерлик, мехатроника ва робототхеника тўгаракларига қизиқишларини оширишдан иборат.

“Инновация ҳафталиги” доирасида “Баркамол авлод” болалар марказларидаги автомодель, ракетамодель, робототехника, электрон ўйинчоқлар, радиотехника ва электроника каби тўгаракларнинг ижодий ишлари кўргазмалари, маҳорат машғулотлари ўтказилди.

Ташкил этилган мазкур ҳафталикда 1,5 миллионга яқин ўқувчи-ёшлар фаол иштирок этди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100187, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 243-уй.
Телефон: (+99871)265-90-92, факс: (+99871)265-90-92 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 34

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.