16 ёшгача бўлган болалар шахмат Олимпиадаси ғолибига айланди.

2018.12.03 | Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоаси Туркияда 16 ёшгача бўлган болалар ўртасида Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ғолибига айланди.

Мазкур мусобақада Ўзбекистон шарафини Нодирбек Ёқуббоев, Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров, Шамсиддин Воҳидов ва Ситора Сапарова ҳимоя қилдилар.

Ҳамюртларимиз 9 турда 8 ғалабага эришдилар. Жумладан, терма жамоамиз Венгрия (4:0), Польша (3:1), Молдова (3,5:0,5), Россия (3:1), Ҳиндистон (3:1), Украина (3,5:0,5), Эрон (2,5:0,5), Хитой (2,5:0,5) жамоалари устидан ғалаба қозондилар ва АҚШ (1,5:2,5) жамоасига мағлуб бўлдилар.

Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон терма жамоаси аввал бундай натижа кўрсатмаган. Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг мазкур олтин медали ўзбек шахмати тарихида дастлабкисидир.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100187, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 243-уй.
Телефон: (+99871)265-90-92, факс: (+99871)265-90-92 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 37

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.