Ўқувчи-ёшлар билан ишлашга қаратилган янги лойиҳа амалга оширилмоқда

2018.11.08 | Янгиликлар

Халқ таълими вазирлиги ўқувчи-ёшлар билан ишлашга қаратилган “Вазирлик ва ўқувчи-ёшлар” янги ташаббусни амалга оширишни бошлади.

Лойиҳанинг асосий мақсади Ўқувчи-ёшларнинг бугунги кундаги таълим сифати тўғрисидаги фикр-мулоҳазаларини ўрганиш, ўқувчи-ёшларнинг таълимга жалб қилишда тенгдош-тенгдошга тамойилига мувофиқ ижтимоий фаолликни такомиллаштириш бўйича лойиҳалар ва таклифларни эшитиш ҳамда уларни ҳаётга татбиқ этиш ва Халқ таълими вазирлиги тизимида амалга оширилаётган лойиҳаларда ўқувчи-ёшларни иштирокини таъминлашдир.

Мазкур лойиҳа 16-17 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида илк бор ўтказилади ва у Халқ таълими вазирлиги, ёшлар билан ишловчи вазирликлар ва идоралар вакиллари ҳамда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан келган 70 нафар ёшларни бирлаштиради.

Ташаббус доирасида ўқувчи-ёшлар пойтахтимиздаги бир неча таълим ва маданий объектларга ташриф буюрадилар.

Шу билан бирга улар Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти билан учрашадилар ва вазирликнинг ўқувчи-ёшлар ҳамда ёшлар ташкилоти билан ишлашга қаратилган лойиҳа ва ташаббусларни муҳокама этадилар.

Учрашув натижасига кўра, Халқ таълими вазирлиги ўқувчи-ёшлар билан ишлаш бўйича “йўл харитаси” қабул қилинади ва уни амалга оширишда мактаблардаги ёшлар сардорлари бевосита иштирок этадилар.

Таъкидлаш лозимки, ҳозирги кунда Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги тизимида 9,63 мингга яқин мактаблар фаолият юритмоқда ва уларда 5,8 млн. нафардан зиёд ёшлар таълим олмоқдалар.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100187, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 243-уй.
Телефон: (+99871)265-90-92, факс: (+99871)265-90-92 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 31

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.