Бир гуруҳ ўқитувчиларга турар-жойлари қайтарилди

2018.10.23 | Янгиликлар

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги Фарғона вилояти Риштон тумани Чунгара қишлоғида жойлашган 44-сонли мактабнинг бир гуруҳ ўқитувчиларига турар-жой сифатида фойдаланиб келинган бинони қайтаришга амалий кўмак берди.

44-сонли мактабнинг ўқитувчилари Халқ таълими вазирлигининг “Устоз овози” виртуал инспектор тизимига мурожаат қилдилар. Уларнинг мурожаатида айтилишича 10 нафардан зиёд ўқитувчилар туман марказидан Чунгара қишлоғига болаларни ўқитиш учун келадилар. Мактаб раҳбарияти иш кунларида яшашлари учун эски мактаб биносини ажратган.

Ўқитувчиларнинг таъкидлашича, қишлоқ аҳолисидан бири ўзбошимчалик билан ушбу бинони эгаллаб олган.

Халқ таълими вазирлигининг Ҳуқуқий-назорат хизмати мутахассислари мурожаатни ўрганиб чиқдилар ва ўқитувчилар фойдаланишида бинони қайтариб олиш учун тегишли чоралар кўрдилар.

44-сонли мактабнинг ўқитувчилари Халқ таълими вазирлигига миннатдорчилик билдилар ва болаларни сифатли таълим олишлари учун қўлларидан келган барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишларини таъкидладилар.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100187, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 243-уй.
Телефон: (+99871)265-90-92, факс: (+99871)265-90-92 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 35

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.