Ўзбекистон ва Россия ҳамкорликда рус тили ўқитувчиларини тайёрлайдилар

2018.10.19 | Янгиликлар

А.Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти ва Россиянинг А.С. Пушкин номидаги рус тили давлат институти ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоладилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ушбу шартнома Россия Президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида имзоланди.

А.Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти ректори Наргиз Рахманкулова ва А.С. Пушкин номидаги рус тили давлат институти ректори Маргарита Русецкая ҳужжатга ўз имзоларини қўйдилар.

Имзоланган ҳужжат доирасида таълим муассасаларининг рус тили ўқитувчиларини тайёрлаш ва рус тилини ўқитиш ҳамда тарғиб этиш учун қўшма тадқиқотлар ўтказишга келишиб олдилар.

Жумладан, томонлар рус тилини ўқитиш бўйича таълим-методик материаллар ишлаб чиқиш ва мослаштириш учун қўшма муаллифлар жамоалари тузишади. Ташкилотлар келгусида илмий ва амалий тажриба алмашишга келишиб олдилар.

Ўқув муассасалари рус тилини ўқитиш, инновацион педагогик технологиялар ва бошқа мавзуларга бағишланган таълим, илмий-тадқиқот, маслаҳат семинарлар, конференциялар, вебинарлар, форумлар ва турли курслар ташкил этишга келишиб олишди.

Ҳамкорликнинг яна бир йўналиши ўқитувчиларнинг Ўзбекистонда ва Россияда амалиёт ўтишлари ва малака оширишини ташкил этиш бўлади. Бу педагогларнинг маҳоратини ошириш, рус тилини ўқитиш бўйича тажрибаларни ўрганиш ва таълим жараёнига жорий этишга кўмак беради.

Томонлар рус тилини мавқейини сақлаб қолиш, уни ўқитилиши ва ўрганилишини мустаҳкамлаш мақсадида маданий-таълим ва илмий-амалий тадбирлар ташкил этишни режалаштирдилар.

Шу билан бирга Россия делегацияси таркибидаги рус тили элчилари ва Россия ўқув муассасалари вакилларидан иборат бўлган меҳмонлар Тошкент шаҳрида жойлашган 10-сонли умумтаълим мактабига ташриф буюрди.

Ташриф доирасида умумтаълим муассасасининг фаолияти ва болаларни рус тилида ўқитиш жараёни билан танишдилар.

Шунингдек, делегацияси вакиллари мактабда ўқитувчилар, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари томонидан ташкил этилган Александр Пушкин музейи экспонатлари билан танишдилар.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100187, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 243-уй.
Телефон: (+99871)265-90-92, факс: (+99871)265-90-92 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 34

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.