Йилнинг энг яхши фан ўқитувчилари пул мукофоти билан тақдирландилар

2018.10.05 | Янгиликлар

Халқ таълими вазирлиги томонидан жорий йилда бир қатор ўзгаришлар билан янгича тарзда ўтказилган “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” республика кўрик-танлови ғолиблари “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими аълочиси” кўкрак-нишони ҳамда пул мукофоти билан тақдирландилар.

“Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” танлови Халқ таълими вазирлиги томонидан анъанавий тарзда соҳадаги энг фидойи, янгиликка интилувчи ва ташаббускор ўқитувчиларни аниқлаш мақсадида ўтказиб келинади.

Танловни ўтказишдан асосий мақсад умумий ўрта таълим муассасаларининг педагоглари орасидан энг илғор, ижодкор ўқитувчиларни аниқлаш, уларни муносиб рағбатлантириш, таълим-тарбия жараёнларида самара берадиган муқобил метод ва технологиялар, фанларни ўқитишда юзага келадиган муаммоларни бартараф этиш йўлларини аниқлаш ҳамда ўқитувчининг юксак маънавияти, ахлоқий фазилатларини жамоатчилигимиз орасида тарғиб қилишдан иборат.

Танлов уч босқичда: туман (шаҳар), вилоят ва республика босқичида ташкил этилиб, республика босқичида умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган 197 нафар иштирокчи ўзаро беллашди.

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов кўрик-танлови ғолибларини “Туркистон” саройида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали тадбир доирасида тақдирлади.

Ғолибларга диплом ва 10 миллион сўмлик мукофот пули ҳамда “Халқ таълими аълочиси” кўкрак-нишони топширилди. Таъкидлаш керакки, кўрик-танлови ғолиблари тақдирлашга Ўзбекистон Республикаси Касаба Уюшмаси ўз ҳиссасини қўшди.

«Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси-2018» танлови ғолиблари рўйхати

Ҳудудлар

И.Ф.О

Иш жойи

Қорақалпоқ тили ва адабиёти

Қорақалпоқстон 
Республикаси

Алиева Гулнара 
Сапарбаевна

Тахтакўпир туманидаги 3-умумтаълим мактаби қорақалпоқ тили ва адабиёти фани ўқитувчиси

Немис тили

Бухоро 
вилояти

Жўраева Феруза Баҳодировна

Вобкент туманидаги 1-умумтаълим мактаби немис тили фани ўқитувчиси

Математика

Бухоро 
вилояти

Беков Бекзод Ҳайитбоевич

Олот туманидаги 31-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати математика фани ўқитувчиси

Биология

Бухоро 
вилояти

Болтаева Қамбара 
Абдуллаевна

Бухоро шаҳридаги 35-умумтаълим мактаби биология фани ўқитувчиси

Кимё

Қашқадарё вилояти

Ашуров Фарҳод Тўлқинович

Деҳқонобод туманидаги 77-умумтаълим мактаби кимё фани ўқитувчиси

Физика

Сирдарё
вилояти

Мирахмедов Хуршид Бахтиёр ўғли

Мирзаобод туманидаги 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати физика фани ўқитувчиси

Инглиз тили

Тошкент вилояти

Насриддинова Дилдора Икрамовна

Юқоричирчиқ тумани 19-умумтаълим мактаби инглиз тили фани ўқитувчиси

Француз тили

Тошкент вилояти

Ўринбоев Бахром 
Музаффарович

Олмалиқ шаҳридаги22-умумтаълим мактаби Француз тили фани ўқитувчиси

Она тили ва адабиёт 

Тошкент
шаҳри

Содиқова Шоира Иброҳимовна

Чилонзор туманидаги 202-умумтаълим мактаби она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси

Рус тили (миллий)

Тошкент
шаҳри

Бабаева Дилфуза 
Раджаббаевна

Шайхонтоҳур туманидаги 314-умумтаълим мактаби рус тили (миллий) фани ўқитувчиси

Рус тили (рус)

Тошкент
шаҳри

Бабаджанова Нодира 
Туйгуновна

Мирзо Улуғбек туманидаги
71-умумтаълим мактаби рус тили (рус) фани ўқитувчиси

Тарих

Тошкент
шаҳри

Усманова Олеся 
Владимировна

Юнусобод туманидаги
288-умумтаълим мактаби тарих фани ўқитувчиси

Тарих

Тошкент
шаҳри

Полвонов Жўрабек 
Абдурахмонович

Олмазор туманидаги 224-умумтаълим мактаби тарих фани ўқитувчиси

Информатика

Тошкент
шаҳри

Хакимова Гулмира Абдуллаевна

Юнусобод туманидаги 260-умумтаълим мактаби информатика фани ўқитувчиси

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

 
 
 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100187, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 243-уй.
Телефон: (+99871)265-90-92, факс: (+99871)265-90-92 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 35

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.