Халқ таълими вазирлиги илк маротаба ХТБ мудири ва мактаб директори бўш иш ўрни учун танлов эълон қилади

2018.08.15 | Янгиликлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида таълим тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш масалаларига бағишлаб йиғилиш ўтказилган эди. Йиғилишда умумтаълим мактаблари директорлари ва уларнинг ўринбосарларига қўйиладиган талабларни қайта кўриб чиқиш зарурлиги таъкидланган эди. Мактаб директори вазифасига бошқарувчилик (менежерлик) қобилиятига эга кадрларни тайинлаш, шунингдек маънавий-маърифий ва ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарларининг масъулиятини ошириш лозим.

Илк маротаба! Халқ таълими вазирлиги Тошкент шаҳар 50-сонли умумтаълим мактаби директори ва Мирзо Улуғбек туман халқ таълими бўлими мудири бўш иш ўрни учун танлов эълон қилади. Танловнинг ушбу усули кадрлар танлашда шаффофликни таъминлаш ва кадрлар тизимини тубдан ислоҳ қилиш мақсадида қўлланилмоқда. Талабларга мос қизиқиш билдирган барча шахслар эълонда кўрсатилган тартибда ўзлари ҳақидаги маълумотларини юбориб, танловда иштирок этиши ва муносиб номзод бўлиши мумкин.

 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100187, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 243-уй.
Телефон: (+99871)265-90-92, факс: (+99871)265-90-92 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 33

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.