Зулфияхоним издошлари

2018.03.07 | Янгиликлар

Мамлакатимизда мўътабар аёл зотига муносиб ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларнинг жамиятимиздаги ўрни ва нуфузини ошириш, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ўзининг иқтидори ва ибратли фаолияти билан ёшларга ўрнак бўлиб келаётган қизларни рағбатлантириш мақсадида шоира номи билан таъсис этилган Давлат мукофоти билан ҳар йили анъанавий равишда бир гуруҳ қизлар тақдирланмоқда.

Жорий йилда ҳам Президентимиз қарори билан 28 нафар иқтидорли қизлар ушбу нуфузли Давлат мукофоти билан тақдирланди. Мазкур мукофотга сазоввор бўлганлар орасида умумий ўрта таълим мактабларида таълим олаётган иқтидорли 5 нафар ўқувчилар ҳам борлиги қувонарли ҳол.  

Бундай ютуқлар замирида, албатта, устозларнинг заҳматли ва фидокорона меҳнати  ётади. Ушбу қувончли хабар муносабати билан Халқ таълими вазирлиги нуфузли Давлат мукофитига сазоввор бўлган иқтидорли ўқувчи қизларни табриклаб, уларнинг ота-онаси ҳамда устозларига миннатдорчилик билдиради. Давлат мукофотига лойиқ кўрилган ёш иқтидорлар келгусида ўқишда, илмий ва ижодий фаолиятида ҳам тенгдошларига ибрат бўлиб, жамият ҳаётида фаол иштирок этишига ишонамиз.

Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланган умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари

1. Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги 4-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг 8-синф ўқувчиси Мухлиса Шаймардонова,

2. Тошкент вилояти Бекобод туманидаги 6-умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Мухтасар Каримова,

3. Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги 14-умумий ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Ирода Умирзоқова,

4. Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги 59-умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Малика Чориева,

5. Бухоро вилояти Жондор туманидаги 21-умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси  Сафия Бозорова

Халқ таълими вазирлиги
Матбуот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100187, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 243-уй.
Телефон: (+99871)265-90-92, факс: (+99871)265-90-92 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Ахборот хизмати телефон рақами: (+99871)226-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 34

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.