Вояга етмаганлар ҳуқуқларини таъминлаш йўлида

2018.02.28 | Янгиликлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Халқ таълими вазирлиги томонидан жорий йилнинг 27 февраль куни Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш марказида вояга етмаган ёшларнинг бўш вақтини мақсадли ташкил этишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Видеоселектр тарзида ўтказилган йиғилишда Халқ таълими вазирлиги раҳбар ходимлари, тегишли бошқарма ва бўлим бошлиқлари, республика ташкилотлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқлари, туман(шаҳар) халқ таълими бўлими мудирлари, маънавий-ахлоқий тарбия ва болаларнинг ижтимоий ҳимояси шўъбаси мудирлари, умумтаълим мактаблари директорлари иштирок этди.

Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев вояга етмаганларнинг назоратсизлиги ва муассасаларнинг бу борадаги масъулиятини кучайтириш, болаларнинг ғайриижтимоий хулқ-атворини эрта аниқлаш ва бартараф этиш борасидаги тадбирлар самарадорлигини оширишда соҳа мутахассислари олдида турган долзарб вазифалар хусусида батафсил тўхталиб ўтди.

Шу билан бирга, “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг халқ таълими тизимидаги ижроси йўл қўйилаётган камчиликлар ҳамда вояга етмаганлар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Йиғилишда Бош прокуратура бошқарма катта прокурори Даврон Қурбоновнинг таълим муассасаларида фаолият кўрсатувчи педагоглардан келиб тушаётган мурожаатларда амалдаги қонунчиликка зид ҳолатлар учраётгани, буни бартараф этиш учун кўрилаётган чора-тадбирлар хусусида ахбороти тингланди. Хусусан, жойларда ишга қабул қилиш ва ишдан ноҳақ бўшатиш, меҳнат таътилини турли важлар кўрсатган ҳолда бермаслик ёки кадрлар бўйича инспектор томонидан ходим иш фаолиятида асқотадиган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тўлдиришда йўл қўйилаётган камчиликларни тузатиш юзасидан тавсиялар берилди.

Шунингдек, кун тартибидаги бошқа масалалар юзасидан сўзга чиққан маърузачилар таълим муассасалари раҳбарларининг масъулиятини ошириш, юзасидан фикр-мулаҳазаларини билдирар экан, бу борадаги ишларни янги босқичга кўтариш юзасидан аниқ таклиф ва тавсиялар берилди ва таълим-тарбия жараёнини замон талаблари даражасида ташкил этиш борасидаги долзарб масалалар муҳокама этилиб, муҳим вазифалар белгилаб олинди.

 Халқ таълими вазирлиги
Матбуот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100187, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 243-уй.
Телефон: (+99871)265-90-92, факс: (+99871)265-90-92 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Ахборот хизмати телефон рақами: (+99871)226-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 35

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.