Мактаб ўқитувчилари Буюк Британияда малака оширишди

2018.02.22 | Янгиликлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Маълумки, 2015 йилдан бери “Йилнинг энг яхши чет тили ўқитувчиси” кўрик-танловида ғолиб бўлган ўқитувчиларимиз Буюк Британиянинг нуфузли олий ўқув юртларида малака ошириб қайтаётган эди. Жорий йилда ҳам мазкур йўналишдаги ишлар юқори савияда давом эттирилиб, кўрик-танловнинг 2017 йилда ўтказилган республика босқичида энг юқори натижа кўрсатган 15 нафар мактаб ўқитувчилари  2018 йилнинг 26 январь – 9 февраль кунлари Буюк Британиянинг Норвич тил таълими (“Norwich Institute for Language Education”) институтида малака оширишда бўлишди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Бундан кўзланган асосий мақсад чет тили ўқитувчилари учун тил муҳитини яратиш, хорижий тилларни эгаллашнинг умумевропа компетенцияси тизими талаблари асосида ўқитишнинг замонавий услубларини ўрганиши, қолаверса, чет тили ўқитувчилари ва улар орқали ўқувчиларда тил ўргатиш ва ўрганишдаги фаолияти давомида кўникмаларни ошириб боришга кўмаклашиш, ўқувчи ва ўқитувчиларда лингвистик, социолингвистик, прагматик компетенцияларни шакллантириш, уларни амалиётда ўз ўрнида қўллай олишга йўналтириш орқали чет тилининг ўқитилиши сифатини яхшилашга эришишдан иборат.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Иниститутнинг тажрибали мутахассислари ва профессорлари томонидан ўқитувчиларимизга дарс жараёнидаги тил терминлари, талаффуз устида ишлаш, чет тилини ўргатишда аутентик материаллардан фойдаланиш, лексик бирликлар билан ишлаш технологиялари ва дарс ўтишнинг бошқа самарали усуллари ҳақида маълумот берилди ҳамда дарс ўтишнинг турли усуллари ўргатилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Шунингдек, тажриба алмашиш давомида ўқитувчиларимиз жаҳонда инглиз тили фани бўйича эришилган энг янги ютуқларни чуқур ўрганиб, замонавий ахборот ва педагогик технологияларни ўрганишди, қолаверса, тил ўргатиш марказлари ва мактабларга сафар уюштириб, у ерда Ўзбекистоннинг маданияти  ва урф-одатлари, таълим тизими каби мавзуларда тақдимот қилдилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўқитувчиларимиз келгусида ҳамкасблари билан ўртоқлашиш мақсадида ҳар бири чет тилини ўқитишнинг турли методикалари, Буюк Британия таълим тизими, маданияти ва бошқа йўналишларда ўз қизиқишлари асосида алоҳида тақдимотлар тайёрладилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Эслатиб ўтамиз,  чет тили ўқитувчиларимиз 2016 йилда “St. Mark & St. John” университетида, 2017 йилда Глазго Каледониан (Glasgow Caledonian University, Scotland) университетида малака оширишда бўлишган эди. Жорий йилда “Йилнинг энг яхши чет тили ўқитувчиси-2017” Кўрик-танловида 3,5 минг нафардан ортиқ чет тили ўқитувчилари орасидан энг юқори натижа кўрсатган 15 нафар чет тили ўқитувчилари саралаб олинди.

Халқ таълими вазирлиги
Матбуот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100187, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 243-уй.
Телефон: (+99871)265-90-92, факс: (+99871)265-90-92 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 37

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.