Халқ таълими вазирлиги ахбороти

2018.02.20 | Янгиликлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Бола тарбиясида оила институтининг ролини ошириш, ота-оналарга фарзандлари тарбияси билан шуғулланишлари ва мулоқот қилишлари учун кенг имконият яратиш, ота-она ва фарзандлар ўртасида меҳр-оқибат туйғуларини ва оилавий анъаналарни ривожлантириш, бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув юкламасини камайтириш мақсадида жаҳондаги етакчи давлатлар таълим тизими тажирибасига таянган ҳолда Ўзбекистон Республикаси умумтаълим мактабларининг бошланғич синфларида (1-4-синфлар) ҳафтасига 5 кунлик ўқиш тизимини жорий этиш бўйича ташкилий ишлари олиб борилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Бунда ўқувчиларнинг ота-оналари билан ўтказадиган вақтларини кўпайтириш билан биргаликда, уларнинг оилада китоб мутоаласи, музей, театр ва тарихий обидаларга ташриф буюришлари ҳамда табиат масканларига саёҳат қилишлари учун қулай шароит яратиш кўзда тутилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Шунингдек, ҳафтанинг шанба кунлари таълим муассасаларида ўқувчиларнинг қизиқишлари ва ота-оналарнинг хоҳиш-истакларидан келиб чиққан ҳолда турли тўгараклар, спорт секциялари ва маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилиши режалаштирилган.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб республикадаги барча умумтаълим мактабларининг 1-синф ўқувчилари ҳафтасига 5 кунлик ўқиш тизимига ўтказилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Янги ўқув йилидан бошлаб босқичма босқич 2-4-синфларни ҳафтасига 5 кунлик ўқишга ўтказилиши муносабати билан вазирлик ва ҳамкор ташкилотлар томонидан жойларда ота-оналар ўртасида тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Халқ таълими вазирлиги
Матбуот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100187, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 243-уй.
Телефон: (+99871)265-90-92, факс: (+99871)265-90-92 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 35

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.