Фанлар олимпиадаси – иқтидорлар учун имконият

2018.01.10 | Янгиликлар

Мактаб ўқувчиларининг билим даражасини аниқлаш, умумтаълим фанларига қизиқишини янада ошириш ва уларни рағбатлантириш мақсадида ҳар йили юқори синф ўқувчилари ўртасида анъанавий тарзда фан олимпиадаси ўтказиб келинмоқда.

2017 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида 19 та фан йўналишларида олимпиаданинг биринчи (мактаб) босқичи ўтказилди. Мактаб босқичида 560 минг нафардан ортиқ 9-10-синф ўқувчилар иштирок этишди. Айни кунларда олимпиаданинг туман босқичи бўлиб ўтмоқда. Унда дастлабки саралашда ғолибликни қўлга киритган 160 минг нафардан ортиқ ўғил-қиз вилоят босқич йўлланмаси учун куч синашмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўқувчиларнинг ўз билим ва имкониятларини тўлақонли намоён этиши учун олимпиада ўтказилаётган умумтаълим мактабларининг аудиториялари талаб даражасида жиҳозланиб, зарур шароитлар яратилди.

Хусусан, пойтахтимиздаги 61-мактаб мезбонлик қилаётган Яшнобод тумани босқичини оладиган бўлсак, ўқув-лаборатория хоналари ҳамда зарур жиҳозларнинг шайлиги ўқувчиларга амалий синов жараёнида қулайлик яратмоқда. Унда Яшнобод туманидаги барча  мактаблардан 700 нафарга яқин ўқувчилар ўзаро баҳс олиб бормоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Қатнашчилар олимпиаданинг биринчи кунида ёзма ва оғзаки шаклда жавоб берган бўлса, иккинчи куни тест синовидан ўтишди. Уларнинг ишини холисона баҳолаш, энг муносибларини аниқлаш учун малакали, тажрибали педагоглардан таркиб топган ҳакамлар ҳайъати ва апелляция комиссияси шакллантирилди.

Фан олимпиадасининг туман босқичида юқори кўрсаткич қайд этиб 1-, 2- ҳамда 3-ўринни эгаллаган ўқучилар жорий йилнинг март ойида ўтказиладиган вилоят  босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Халқ таълими вазирлиги
Матбуот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100187, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 243-уй.
Телефон: (+99871)265-90-92, факс: (+99871)265-90-92 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 30

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.