"Президент арчаси" шодиёналари бўлиб ўтди

2017.12.29 | Янгиликлар

“Президент арчаси” тадбирини мазмунли ва кўтаринки руҳда ташкил этиш мақсадида, Халқ таълими вазирлиги ва тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида бир қатор ишлар амалга оширилди. Тадбирда Меҳрибонлик уйлари, “SОS” Болалар маҳалласи, “Мурувват” уйлари тарбияланувчилари, Тошкент шаҳри маҳаллаларида оилаларда тарбияланаётган ота-она қарамоғисиз қолган болалар, Ватанимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг фарзандлари иштирок этди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Саройнинг байрамона безатилган фойесида Қорбобою Қорқиз, турли эртак қаҳрамонлари, таниқли санъаткорлар бир-биридан бежирим либослар кийиб, байрамга ошиққан болажонларни ва меҳмонларни хушнудлик билан кутиб олди. Бу ерда янграган куй-қўшиқлар, эртак қаҳрамонларининг ҳазил-мутойибалари йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Қолаверса, Олимпиада чемпионлари Ҳасанбой Дўсматов, Руслан Нуриддинов, Фазлиддин Ғойибназаров ва бошқа таниқли спортчилар, Ҳиндистоннинг Лакхнау шаҳрида ўтказилган жаҳон халқаро математика олимпиадасида биринчи ўринни қўлга киритган ўқувчилар ҳамда Президентимиз ташаббуси билан Туркманистоннинг “Аваза” сайёҳлик марказида ҳордиқ чиқарган иқтидорли ўқувчилар ҳам болажонларни байрам билан табриклади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Шундан сўнг “Томоша” болалар ижодий студияси томонидан “Мўъжизалар бор экан” номли саҳналаштирилган мусиқий чиқиши байрам қатнашчилари эътиборига ҳавола этилди. Қизиқарли саргузаштларга бой воқеалар, куй-қўшиқлар, рақсларни ўзида жамлаган саҳна кўриниши асносида кичкинтойлар аҳиллик, ҳамжиҳатлик, меҳнатсеварлик, ҳалоллик, катталарга ҳурмат, ақл, одоб инсонга зийнат бағишловчи фазилатлар эканининг гувоҳи бўлди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тадбир ниҳоясида барча болалар, ёш ижрочилар, байрам иштирокчилари жўрликда “Президент арчаси” қўшиғини ижро этди. Саройда бўлиб ўтган тантаналар якунлангач, байрам тадбирлари болажонлар тарбияланаётган муассасаларда давом эттирилиб, уларга ўқув қуроллари, турфа ширинликлардан иборат "Президент совғалари" топширилди.  

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

“Президент арчаси” байрам тантаналари Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоят марказларида кўтаринки руҳда ўтказилди. 

Халқ таълими вазирлиги
Матбуот хизмати

 
 
 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100159. Ўзбекистон. Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони Телефон: (+99871) 239-13-43, факс:
(+99871) 239-16-30 e-mail:info@xtv.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 37

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.