Президент совғалари ҳудудларга етказилди

2017.12.27 | Янгиликлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистонда ёш авлодга бўлган ғамхўрлиги ва эътиборининг ёрқин ифодаси бўлган “Президент арчаси” байрам тантаналари болажонларнинг энг севимли байрамларидан бирига айланиб улгурган.

“Президент арчаси” тадбирини мазмунли ва кўтаринки руҳда ташкил этиш мақсадида, Халқ таълими вазирлиги ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда муайян ишлар амалга оширилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Хусусан, бугунги кунга келиб Меҳрибонлик ва Мурувват уйлари ўғил-қизлари, “SOS – болалар маҳаллалари”, болалар уйи, Оилавий болалар уйи тарбияланувчилари, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, юртимиз тинчлиги йўлида қурбон бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фарзандлари учун 12 номдаги ўқув қуроллари ва 15 номдаги ширинликлардан иборат бўлган 11 минг дона Президент совғалари тайёрланди. Жорий йилнинг 26 декабрь куни, Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятлари ва Тошкент шаҳрига жами 3734 дона Президент совғалари автотранспортларда, 6265  дона Президент совғалари “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясининг самолётлари орқали жорий йилнинг 25-27 декабрь кунлари жадвал асосида Қорақалпоғистон Республикаси ва 9 та вилоятга етказилди.

Совғалар 29-30 декабрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятларда ташкил этиладиган “Президент арчаси” тадбирларида кичкинтойларга тантанали равишда топширилади.

 

Халқ таълими вазирлиги
 Матбуот хизмати

 
 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100187, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 243-уй.
Телефон: (+99871)265-90-92, факс: (+99871)265-90-92 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 32

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.