ЭЪЛОН

2017.01.11 | Эълонлар

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги 2017-2018 ўқув йили учун умумтаълим мактабларига нашр этилиши режалаштирилган дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларнинг бошланғич (максимал) қийматини аниқлаб бериш бўйича

ТАНЛОВ  ЭЪЛОН  ҚИЛАДИ

      Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган, талабларни энг арзон ва қисқа муддатда бажариб берадиган, фаолият юритиш учун тегишли ташкилотлардан берилган махсус лицензия ва гувоҳномага эга бўлган, мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча юридик шахслар иштирок этишлари мумкин.
    Танлов 2017-2018 ўқув йили учун умумтаълим мактабларига янги ва қайта нашр этилиши режалаштирилган дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни максимал нархларини аниқлаб бериш бўйича ўтказилади.
    Дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни максимал нархларини аниқлаб бериш хизмат ҳақи харажатларининг максимал суммаси 8 365 000 сўмни ташкил этади.
    Қўшимча маълумотлар олиш учун Халқ таълими вазирлигининг “Дарсликлар ва ўқув-методик адабиётларнинг янги авлодини яратиш бўлими”га эълон чиққан кундан бошлаб (шанба ва якшанбадан ташқари) ҳар куни соат 10.00 дан 17.00 га қадар қуйидаги манзилга мурожаат қилишингиз мумкин:


100159, Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони – 5, Ўзбекистон        
Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Телефонлар: (8-371) 239-14-01, 239-40-83, факс (8-371) 239-40-81.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган ташкилотлар 2017 йил 20 январь куни соат 12:00 га қадар ўз таклифларини юқорида кўрсатилган манзилга беришлари лозим.

 

Рўйхатдан ўтиш





Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 37

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.