Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Билимдонлар беллашмоқда

2016.06.17 | Қарор ва ижро

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жорий йилнинг 16 июнь куни пойтахтимизда Халқ таълими вазирлиги томонидан билимлар беллашувининг республика босқичига старт берилди.

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Б.Дониёров, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети қошидаги Математика институти директори Ш.Аюпов, Ўзбекистон Қаҳрамони, математика ва информатика фани ўқитувчиси Т.Азларов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган Кадрлар тайёрлаш миллий дастури натижасида мамлакатимизда замонавий таълим тизимига асос солиниб, янги авлод кадрларини тарбиялаш учун мустаҳкам пойдевор яратилганини таъкидлади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Танловнинг якуний босқичида 500 нафар ўқувчи 16 та фан бўйича беллашмоқдалар. Жорий йилнинг 16-17 июнь кунлари аниқ, табиий ва ижтимоий фанлар (математика, физика, информатика, кимё, биология, география, тарих, ҳуқуқ, иқтисодий билим асослари фанлари) йўналишида 29-30 июнь кунлари филология фанлари (она тили ва адабиёт, инглиз, француз, немис тили, ўзбек тили ва рус тили) йўналишида ўқувчилар ўз билимларини синовдан ўтказади.    

Билимлар беллашувини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ўқувчиларнинг қобилият ва иқтидорларини қуйи синфлардан бошлаб аниқлаш, уларни қобилятларидан келиб чиқиб касб-ҳунарга йўналтириш, мактабларда соғлом рақобатни ташкил этиш орқали ўқувчиларнинг билим олишга бўлган қизиқишларини ривожлантиришдан иборат.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Шунингдек, мазкур танлов ҳудудий халқ таълими бошқарув идоралари томонидан давлат таълим стандартларида белгиланган талабларнинг бажарилиш ҳолатини таҳлил қилиш ва улар фаолиятига баҳо бериш имконини беради.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жорий йилги билимлар беллашувининг ҳудудий босқичларида 2 млн. нафардан ортиқ ўқувчилар иштирок этишди.  

Анъанага кўра жорий йилда ҳам беллашувларда юқори натижа кўрсатган 500 нафар ўқувчи Тошкент вилояти  Бўстонлиқ туманида жойлашган “Қуёшли” оромгоҳида ҳордиқ чиқаришади. Ҳудудларда эса энг намунали оромгоҳларда 100 нафар (жами 1400 нафар) ўқувчи учун “Интеллектуал-ривожлантириш оромгоҳлари” ташкил этилади.

Бу йилги “Интеллектуал-ривожлантириш оромгоҳи”, “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида ўтказилади.

Мазкур оромгоҳларда ўқувчилар дам олиш баробарида, ҳар бир фан бўйича мамлакатимизнинг етакчи фан арбоблари, маданият ва санъат ходимларини иштирокида фан кечалари, маҳорат дарслари, викториналар, турли танлов ва мусобақалар ўтказилиб, ўқувчиларнинг фан ва техника соҳасининг етук олимлари билан учрашувлари ташкил этилади.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 21

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.