“Йил тарбиячиси” аниқланди

2016.07.12 | Қарор ва ижро

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Бугун Халқ таълими вазирлиги томонидан Мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш республика ўқув-методика Марказида мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари ўртасида  “Йил тарбиячиси” кўрик-танловининг республика босқичи ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири У.Иноятов, Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Р.Бедилов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган Кадрлар тайёрлаш миллий дастури натижасида мамлакатимизда замонавий таълим тизимига асос солиниб, янги авлод кадрларини тарбиялаш учун мустаҳкам пойдевор яратилганини таъкидлади.
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


Мазкур танловнинг мақсади Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги  қонунлари ва Давлат талаблари  ҳамда янги педагогик технологияларни ҳаётга тадбиқ этаётган мактабгача таълим муассасаларининг илғор тарбиячиларини аниқлаш, уларнинг истеъдоди ва ижодий қобилиятини намоён этиш ҳамда рағбатлантиришдан иборат.
     
Кўрик-танлов 4 босқичда ўтказилиб, Қоракалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар бўйича ғолиб бўлган 14 нафар мактабгача таълим муассасаларининг тарбиячилари Республика босқичида иштирок этишди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Иштирокчилар якуний босқичда тест саволлари, бугунги кун тарбиячиси қандай бўлиши кераклиги тўғрисидаги тақдимоти, тарбияланувчилар билан очиқ машғулот ўтказиш, қўлда ясалган дидактик материалларни намойиш қилган ҳолда тарбияланувчилар учун эртак, ҳикоя  ёки масаллардан парча ижро этиш шартларини бажардилар.

Танлов натижаларига кўра Фарғона вилояти Қувасой шаҳридаги 28-МТМ тарбиячиси Зайнобиддинова Гуласал 1-ўрин, Самарқанд шаҳридаги 60-ММТМ тарбиячиси Қобилова Мунаввар 2-ўринни қўлга киритган бўлса, 3-ўринга Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги 259-МТМ тарбиячиси Олимова Муниса лойиқ деб топилди.

Ғолибларга вазирликнинг ва ҳамкор ташкилотларнинг дипломлари ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Маълумот учун:
Айни пайтда Республикамизда Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги 4916 та мактабгача таълим мауассасаларида 668497 нафар болаларга 55463 нафар педагоглар таълим-тарбия бермоқда.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 35

Сайтда рўйҳатдан ўтганлар :

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.