Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077
Xизматни баҳолаш

Таътил мароқли ўтмоқда

2017.01.05 | Янгиликлар

Жорий йилнинг 28 декабридан бошлаб умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари қишки таътилга чиқишди. Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Таътил кунларида ўқувчи-ёшлар учун болалар-ўсмирлар спорт мактабларидаги спорт секциялари ҳамда “Баркамол авлод” болалар марказларида тўгаракларнинг тўлиқ ишлаши таъминланди.

Қолаверса, республикадаги барча умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларнинг қизиқишидан келиб чиққан ҳолда хорижий тилларни ўргатиш, турли фан тўгараклари ва спорт машғулотлари ташкил этилди.  Умумий ўрта таълим мактабларидаги барча тўгараклар бепул.

Қишки таътил кунларида билимлар беллашувининг танловининг мактаб босқичи ҳамда 5-9-синф ўқувчилари ўртасида “Умид ниҳоллари” спорт мусобақасининг туман (шаҳар) босқичлари ўтказилмоқда.

Барча таълим муассасалида ўқувчи-ёшларниг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга қаратилган турли маданий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар, интелектуал мусобақа ва кўргазмалар ташкил этилмоқда.

Шунингдек, республикамиздаги барча ахборот-ресурс марказлари қишки таътил кунларида ўқувчилар учун мунтазир бўлиб, бу ерда ўқувчилар ўртасида “Қишки таътил китобхони” номли танлов ўтказилади ва таътил давомида энг кўп китоб ўқиган ўқувчилар тақдирланади. Ахборот-ресурс марказларида болаларнинг севимли шоир ва ёзувчилари билан учрашувлар,  ижодий кечалар ташкил этилиб, ўқувчилар ўз севимли ижодкорлари билан учрашиш имкониятига эга бўладилар.

Бир сўз билан айтганда 28 декабрдан 11 январгача бўлиб ўтадиган қишки таътил вақтида ўқувчилар бўш вақтларини мароқли ўтказадилар.  

Маълумот учун, Халқ таълими вазирлиги тизимида 9692 та умумтаълим мактаби бўлиб, унда 4,6 млн нафардан ортиқ ўқувчи таълим олади.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

 

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 20

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.