Вояга етмаганлар тарбияси доимий эътиборда

2016.08.04 | Қарор ва ижро

Жисмонан ва руҳан соғлом, маънан етук авлодни тарбиялашда оила — мактаб — маҳалла ҳамкорлиги муҳим роль ўйнайди. Наманган вилоятида амалга оширилаётган ҳамкорлик жараёни ибратга моликдир.

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 июнда қабул қилинган “Баркамол авлодни тарбиялашда оила институти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бош-қариш органларининг таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар биринчи галда халқ таълими ходимлари зиммасига катта масъулият юклади. Шу боис вилоят халқ таълими бошқармасида Халқ таълими вазирлиги қошида ташкил этилган “Оила — маҳалла —таълим муассасаси” жамоат кенгашининг 2012 йил 19 июлдаги йиғилишида қабул қилинган низом асосида тегишли тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, бунга асосан, ҳар бир таълим муассасасида ҳудудий жамоат кенгашлари таркиби шакллантирилди.

Вилоятдаги 11 та туман, битта шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимида ҳудудий жамоат кенгашлари фаолият юритмоқда. Ўудудий шарт-шароитдан келиб чиқиб иш юритиш кенгаш аъзоларининг диққат-эътиборида. Бошқармамиз ҳузурида тузилган жамоат кенгаши 35 банддан иборат иш режаси асосида улар фаолиятини мувофиқлаштириб боради.

Вилоят халқ таълими бош¬қармасида Халқ таълими вазирлиги ва вазирлик ҳузуридаги жамоат кенгаши томонидан берилган тавсия ҳамда кўрсатмалар асосида 381720 нафар ўқувчи ва уларнинг ота-оналарига тааллуқли маълумотлар банки яратилди. Унда ўқувчи оиласининг ижтимоий-иқтисодий ҳолати, ота-онанинг фарзанд тарбиясига муносабати, боланинг қизиқиш ва иқтидори, жамоат ишларидаги иштирокига доир маълумотлар жамланган. Оиланинг таълим муассасаси ва маҳалла билан муносабатлари кўрсатилиб, ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар белгилаб қўйилган.

Жамоат кенгаши томонидан 2016 йилнинг биринчи ярим йиллигида 9 маротаба йиғилиш, туман жамоат кенгашлари билан биргаликда 24 та тадбир уюштирилди. Амалга оширилган ишлар сарҳисоб этилиб, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Жумладан, Наманган шаҳри, Учқўрғон, Янгиқўрғон, Чортоқ, Норин ва Наманган туманларида “Оила — маҳалла — таълим муассасаси” ҳамкорлиги концепцияси асосида қатор ибратли ишлар амалга оширилди. Бу йўналишда Наманган шаҳридаги бир нечта таълим муассасасида ўзига хос ижобий тажриба орттирилганини алоҳида эътироф этиш лозим. Масалан, 1-, 6-, 15-, 24-, 34-, 35-, 43-, 49-, 52-, 58- ва 63-умумтаълим мактаблари қошидаги жамоат кенгашларининг таълим-тарбия самарадорлигини ошириш, ўқувчилар маънавиятини бойитиш борасидаги фаолиятидан бошқа таълим муассасалари намуна олса, арзийди. Ушбу мактабларда ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, давомат, тартиб-интизомни яхшилаш, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида тўпланган ижобий тажрибалар бор. Ўуқуқ-тартибот идоралари, “Камолот” ЁИҲ шаҳар кенгаши, МФЙ ва соғлиқни сақлаш тизими билан ҳамкорликда ўтказилган 168 дан зиёд учрашув, давра суҳбати, турли танлов ва фестивалларда тўпланган бу тажрибалардан кенг жамоатчилик воқиф бўлди. 40 мингдан ортиқ ўқувчининг жалб этилиши натижасида вояга етмаганларнинг ҳуқуқий саводхонлиги оширилди.

Наманган шаҳридаги 14-, 15-ва 36-умумий ўрта таълим мактабларида ҳам ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларнинг қобилияти ва қизиқишлари асосида касб-ҳунар ўргатиш, иқтидорини рўёбга чиқариш бўйича самарали ишлар олиб борилаяпти. Хусусан, Инвестиция дастури доирасида бир миллиард саккиз юз йигирма икки миллион сўмдан зиёд маблағ эвазига 2015-2016 ўқув йилини янгиланган шарт-шароитда бошлаган 15-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари учун жуда катта имкониятлар эшиги очилди. Ушбу билим даргоҳи ҳамда 14- ва 36-мактабда ўқувчи қизлар учун тикувчилик, ўғил болалар учун дурадгорлик ва чилангарлик устахоналари ташкил этилиб, улар барча керакли жиҳоз, асбоб-ускуналар билан таъминланди. Устахоналарни очиш учун 14-мактабда 12,9 миллион сўм, 15-мактабда 6,2 миллион сўм ва 36-мактабда 18,4 миллион сўм маблағ сарфланди. Ушбу таълим муассасаларига 102,9 миллион сўмлик мебель жиҳозларининг етказиб берилиши педагоглар қувончига қувонч қўшди.

Худди шундай тажрибани Наманган туманидаги 28-, Уйчи туманидаги 14- ва 18-умумтаълим мактабларида ҳам кузатиш мумкин. Вилоят прокуратураси, тегишли маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари ва ибратли оилалар билан ўрнатилган ҳамкорлик тўла маънода ўзини оқлаётгани қувонарлидир.

Ўтган давр мобайнида ВХТБ ҳузуридаги жамоат кенгашига аъзо ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўқувчи-ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўйича 5316 та, ҳуқуқий саводхонликни оширишга бағишланган 4110 та, диний ақидапараст¬лик ва экстремистик оқимларнинг зарарли Қояларидан огоҳ этувчи 4785 та, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи 3967 та учрашув, давра суҳбати ҳамда баҳс-мунозара ўтказилди. Ички ишлар, прокуратура ва МФЙ вакиллари билан ҳамкорликда жамоат кенгаши аъзолари “Жиноятга жазо муқаррар”, “Вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва бурчлари”, “Вояга етмаганларнинг жиноий жавобгарлиги”, “Гиёҳвандлик — аср вабоси” ва “Тарбия бепарволикни кечирмайди” мавзуларида 4 мингга яқин тадбир ташкил этди. “Маслаҳатчи отахонлар” ва “Бувижонлар мактаби” гуруҳларининг ҳар бир тадбирдаги иштироки сезиларли бўлмоқда. Ташаббускор учқўр¬Қонлик педагогларнинг иш тажрибаси нафақат вилоят, балки республика миқёсида ҳам оммалаштирилди.

Янгиқўрғон туманидаги 21-умумтаълим мактаби ҳудуддаги энг намунали билим масканларидан. Мактаб қошида 9 кишидан иборат жамоат кенгаши иш юритмоқда. Аъзолар ўз вазифасини яхши билади. Билим даргоҳида “Бола тарбияси — келажак меваси” мавзусида бўлиб ўтган “Оталар мажлиси”да ота-оналарнинг фарзанд тарбиясига масъуллиги, уларнинг бурч ва мажбуриятлари тўғрисида сўз юритилди. Бундай йиғилишлар бесамар кетаётгани йўқ. Ушбу билим масканида уюштирилган йиғилиш 321 нафар оила соҳибини битта даврада жамлади. Демак, оила бошлиқлари фарзанд тарбиясига бефарқ эмас. Жамоат кенгаши таълим-тарбия ишларида уларга ҳамкор ва маслаҳатгўй.

Вилоят ХТБ ҳузуридаги жамоат кенгаши тўпланган тажрибаларни ўрганиш ва оммалаштириш, “Оила — маҳалла — таълим муассасаси” ҳамкорлигини янги поҚонага кўтариш, амалдаги қонунчиликка таяниш мақсадида семинарлар ўтказиб келмоқда. Наманган туманидаги 5-болалар мусиқа ва санъат мактабида “Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс¬лар томонидан болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятлар, бошқарув идораларининг вазифалари” мавзусида бўлиб ўтган йиғилиш фикримизнинг яна бир исботидир.

Вилоят халқ таълими бошқармаси ҳузуридаги ва ҳудудий жамоат кенгашлари фаолиятининг тўғри йўлга қўйилгани ўз самарасини берди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўқувчи ёшлар ўртасида жиноятчилик 5, ички ишлар профилактика хоналарига келтирилганлар сони 25, ҳуқуқбузарлик 21 ва вояга етмаганлар назорати ҳисобида турувчилар сони 5 нафарга камайди. Янги ўқув йилида ана шу ишларни янада яхшилаш чора-тадбирлари ишлаб чиқилган.

Ваҳобжон РАЖАПОВ,
Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи,
ВХТБ ҳузуридаги жамоат кенгаши раиси

 

Рўйхатдан ўтиш





Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 36

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.