“Президент арчаси” тантаналари бошланди

2016.12.29 | Янгиликлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Бугун пойтахтимиздаги “Туркистон” саройида “Президент арчаси” байрам тадбирлари бошланди.

Мазкур тадбирни мазмунли ва кўтаринки руҳда ташкил этиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, “Sen yоlg’iz emassan” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида бир қатор ишлар амалга оширилди. Тадбирда Меҳрибонлик уйлари, SOS – болалар маҳалласи тарбияланувчилари, маҳаллалардаги ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, юртимиз тинчлиги ва хавфсизлиги йўлида ҳалок бўлганларнинг фарзандлари иштирок этди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Саройнинг байрамона безатилган фойесида Қорбобою Қорқиз, турли эртак қаҳрамонлари, таниқли санъаткорлар бир-биридан бежирим либослар кийиб, байрамга ошиққан болажонларни ва меҳмонларни хушнудлик билан кутиб олди. Бу ерда янграган куй-қўшиқлар, эртак қаҳрамонларининг ҳазил-мутойибалари йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Шундан сўнг “Томоша” болалар ижодий студияси томонидан “Мўъжизалар олами” саҳналаштирилган мусиқий чиқиши байрам қатнашчилари эътиборига ҳавола этилди. Қизиқарли саргузаштларга бой воқеалар, куй-қўшиқлар, рақсларни ўзида жамлаган саҳна кўриниши асносида кичкинтойлар аҳиллик, ҳамжиҳатлик, меҳнатсеварлик, ҳалоллик, катталарга ҳурмат, ақл, одоб инсонга зийнат бағишловчи фазилатлар эканининг гувоҳи бўлди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тадбир ниҳоясида барча болалар, ёш ижрочилар, байрам иштирокчилари жўрликда “Президент арчаси” қўшиғини ижро этди. Саройда бўлиб ўтган тантаналар якунлангач, байрам тадбирлари болажонлар тарбияланаётган муассасаларда давом эттирилиб, уларга ўқув қуроллари, китоблар, турфа ширинликлардан иборат Президент совғалари топширилди.  

“Президент арчаси” байрам тантаналари Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда бўлиб ўтмоқда.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

 

Рўйхатдан ўтиш





Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 36

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.