ЭЪЛОН
2016.09.28 | Эълонлар
Халқ таълими вазирлиги кириб келаётган янги 2017 йил байрамида Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаромоғидан маҳрум бўлган болалар, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кўп болали оилалар фарзандларига “Президент совғаси”ни тайёрлаш учун ширинликлар, канцелярия маҳсулотлари ва уларни жойлаштиришга мўлжалланган қутилар харид қилиш мақсадида танлов савдоларини
Э Ъ Л О Н Қ И Л А Д И!
Танлов номи: Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаромоғидан маҳрум бўлган болалар, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кўп болали оилалар фарзандларига “Президент совғаси”ни тайёрлаш учун ширинликлар, канцелярия маҳсулотлари ва уларни жойлаштиришга мўлжалланган қутилар харид қилиш.
Буюртмачи: Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги.
Манзил: Тошкент шаҳар 100159, Мустақиллик майдони, 5-уй.
Молиялаштириш: Ҳомийлик маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Буюртмачи мазкур танлов савдоларига Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаромоғидан маҳрум бўлган болалар, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кўп болали оилалар фарзандларига “Президент совғаси”ни тайёрлаш учун ширинликлар, канцелярия маҳсулотлар ва уларни жойлаштиришга мўлжалланган қутиларни харид қилиш учун етказиб берувчиларни таклиф этади.
Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаромоғидан маҳрум бўлган болалар, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кўп болали оилалар фарзандларига “Президент совғаси”ни тайёрлаш учун ширинликлар, канцелярия маҳсулотлар ва уларни жойлаштиришга мўлжалланган қутиларнинг номи, техник талаблари, миқдори ва энг юқори нархи қуйидагилар:
Лот |
№ |
Маҳсулот номи |
Ўлчов бирлиги |
Миқдори |
Техник талаблар |
Маҳсулотнинг энг юқори (максимал) нархи (сўмда) |
1 фоизли закалат суммаси миқдори |
ЎҚУВ ҚУРОЛЛАРИ |
|||||||
I |
1 |
Рангли қоғозлар тўплами |
тўплам |
11 000 |
Рангли қоғозлар ўлчами 297Х207 мм (+/-2). Рангли қоғозлар тўплами муқоваси оғирлиги |
2 338,00 |
257 180,00 |
2 |
Расм дафтари |
дона |
11 000 |
Расм чизиш учун дафтар ўлчами 288 Х 203 мм (+/-2). Расм дафтари варақлар сони 12 варақ. Расм чизиш учун оғирлиги 120 гр/м², оқлиги 93% дан кам бўлмаган қоғоздан ишланади. Расм дафтари муқоваси 140 гр/м² ли қоғоздан ишланади. Муқова ранги 4+0. |
1 890,00 |
207 900,00 |
|
3 |
Ўқувчи дафтари |
дона |
11 000 |
Ёзув учун дафтар ўлчами 170Х205 ммли (+/-2), оқлиги 74-88%, оғирлиги 80 гр/м²ли офсет қоғоздан ишланади. Ёзув дафтари 12-варақдан иборат. Муқова ранги 4+0. |
545,00 |
59 950,00 |
|
4 |
Блокнот |
дона |
11 000 |
Блокнот 100-110Х145-155 мм (+/-2мм). Муқова ранги 4+0, оғирлиги 150 гр/м² ли қоғоздан ишланади. Блокнот ёзув қисми варақлари 40-50 варақли, ранги 1+0, оғирлиги 70 гр/м² ли офсет қоғоздан ишланади. |
1 911,00 |
210 210,00 |
|
Лот учун 1 фоизли закалат суммаси миқдори |
|
735 240,00 |
|||||
II |
1 |
Акварел буёғи |
тўплам |
11 000 |
Пластмассадан ишланган қутига жойлаштирилган, ҳар бир кювети 2,7 куб.смдан иборат. Расм чизиш учун 12 хил рангдан иборат. |
6 400,00 |
704 000,00 |
2 |
Рангли қаламлар тўплами |
тўплам |
11 000 |
Расм чизиш учун рангли қаламлар тўплами 12 хил рангда узунлиги 175 мм. Қутиси рангли картондан ишланади. |
9 000,00 |
990 000,00 |
|
3 |
Ластик ўчирғич |
дона |
11 000 |
Юмшоқ резинадан ишланган эластикли ўлчами 40Х21Х12 мм. Ранги оқ. |
1 000,00 |
110 000,00 |
|
4 |
Фломастер |
тўплам |
11 000 |
Фломастерлар тўплами 8 (+1) хил рангда. Қутиси рангли картондан ишланади. |
5 550,00 |
610 500,00 |
|
5 |
Қалам очқич |
дона |
11 000 |
Пластмасса корпусга жойлаштирилган пластмассадан ишланган қалам очувчи ускуна ва тозалагичдан иборат. |
1 300,00 |
143 000,00 |
|
6 |
Пластик папка |
дона |
11 000 |
Ўқув қуроллари жойлаштириш учун пластикдан ишланган папка. Ўлчами 230Х330 мм. |
2 025,00 |
222 750,00 |
|
7 |
Расм чизиш учун тўплам |
тўплам |
11 000 |
Тўплам циркул, қалам, ластик-ўчирғич, чизғич, 2 дона учбурчак-чизғич ва транспортёрдан иборат. |
7 160,00 |
787 600,00 |
|
8 |
Рангли ручкалар тўплами |
тўплам |
11 000 |
6 хил рангда ручкалар тўплами. Ручка корпуси пластмассадан, ручка солиш учун футляр пластикдан ишланади. |
6 250,00 |
687 500,00 |
|
Лот учун 1 фоизли закалат суммаси миқдори |
|
4 255 350,00 |
|||||
ШИРИНЛИКЛАР |
|||||||
III |
1 |
“Алёнка” вафли торти |
дона |
11 000 |
Маҳсулот оғирлиги 250 гр. Маҳсулотни ишлаб чиқарувчи Россия федерацияси. |
18 000,00 |
1 980 000,00 |
2 |
“Alpen gold” плиткали шоколади |
дона |
11 000 |
Махсулот оғирлиги 90 гр. Махсулотни ишлаб чиқарувчи Польша. |
7 438,00 |
818 180,00 |
|
3 |
“Nestle” плиткали шоколади |
дона |
11 000 |
Махсулот оғирлиги 90 гр. Махсулотни ишлаб чиқарувчи Россия федерацияси. |
7 030,00 |
773 300,00 |
|
4 |
“Kit-kat” батон шоколади |
дона |
11 000 |
Махсулот оғирлиги 40 гр. Махсулотни ишлаб чиқарувчи Россия федерацияси. |
3 888,00 |
427 680,00 |
|
5 |
“Twix” шоколади |
дона |
11 000 |
Махсулот оғирлиги 55 гр. Махсулотни ишлаб чиқарувчи Россия федерацияси. |
4 875,00 |
536 250,00 |
|
6 |
"Snikers" батон шоколади |
дона |
11 000 |
Махсулот оғирлиги 50,5 гр. Махсулотни ишлаб чиқарувчи Россия федерацияси. |
3 225,00 |
354 750,00 |
|
7 |
“Kinder Niespodzianka” ўйинчоқли шоколади |
дона |
11 000 |
Махсулот оғирлиги 20 гр. Махсулотни ишлаб чиқарувчи Польша давлати. |
9 598,00 |
1 055 780,00 |
|
8 |
“M&M's"“ шоколади |
дона |
11 000 |
Махсулот оғирлиги 45 гр. Махсулотни ишлаб чиқарувчи Россия федерацияси. |
3 375,00 |
371 250,00 |
|
9 |
"Super kontik" печенье |
дона |
11 000 |
Махсулот оғирлиги 100 гр. Махсулотни ишлаб чиқарувчи Россия федерацияси. |
4 125 ,00 |
453 750,00 |
|
10 |
“Choko pie” печеньеси |
дона |
11 000 |
Махсулот оғирлиги 30 гр. Махсулотни ишлаб чиқарувчи Россия федерацияси. |
1 800,00 |
198 000,00 |
|
11 |
“Milky way” шоколади |
дона |
22 000 |
Махсулот оғирлиги 26 гр. Махсулотни ишлаб чиқарувчи Россия федерацияси. |
2 100,00 |
462 000,00 |
|
12 |
“Джек” вафлили шоколади |
дона |
11 000 |
Махсулот оғирлиги 25-30 гр. Махсулотни ишлаб чиқарувчи Россия федерацияси. |
1 575,00 |
173 250,00 |
|
13 |
“Коровка” печеньеси |
дона |
11 000 |
Махсулот оғирлиги 180 гр. Махсулотни ишлаб чиқарувчи Украина. |
4 350,00 |
478 500,00 |
|
14 |
“Dolce” мева шарбати |
дона |
11 000 |
Махсулот оғирлиги 200 мл. Махсулотни ишлаб чиқарувчи Ўзбекистон Республикаси. |
1 963,00 |
215 930,00 |
|
15 |
“Chupa chups” конфети |
дона |
22 000 |
Махсулот оғирлиги 10 гр. Махсулотни ишлаб чиқарувчи Россия федерацияси. |
780,00 |
171 600,00 |
|
Лот учун 1 фоизли закалат суммаси миқдори |
|
8 470 220,00 |
|||||
ҚУТИЛАР |
|||||||
IV |
1 |
Совғаларни жойлаштириш учун совға қутиси (кичик) |
дона |
11 000 |
Совғалар учун қути ўлчами 370Х315Х87 мм (+/-5). Ранги 4+0, бир томонлама ламинацияланган, 3 слойли микрогофракартон, устки қисми 300 грли қоғоздaн ишланади, пластмассадан ишланган оқ рангда ручка қўйилади. Ички томондан таг қисмига картон қўйилади. |
5 250,00 |
57 750 000,00 |
Лот учун 1 фоизли закалат суммаси миқдори |
|
577 500,00 |
|||||
V |
1 |
Гофрақути (катта) |
дона |
1 100 |
Ўлчами: 920х330х385 "Президент арчаси - 2017" расми билан, маркаси П сиртки қисми оқ қоғозли. Ички томондан таг қисмига картон қўйилади. |
11 500,00 |
12 650 000,00 |
Лот учун 1 фоизли закалат суммаси миқдори |
|
126 500,00 |
Барча маҳсулотлар жорий йилнинг 10 декабрига қадар етказилиши ҳамда ширинликларнинг эскириш муддати 2017 йил 20 январдан кам бўлмаслиги шарт.
Танлов таклифи умумий қийматининг 1 (бир) фоизи миқдордаги закалат пули билан таклиф кафолатланиши шарт. Закалат пули танлов иштирокчиларига (ғолиб бундан мустасно) 11 банк куни ичида қайтарилади. Танлов ғолибининг закалати шартнома шартларининг танлов ғолиби томонидан керакли тарзда бажарилишига қадар кафолат сифатида буюртмачининг ихтиёрида бўлади ҳамда шартнома шартлари тўлиқ бажарилгандан кейин танлов ғолибига 11 банк куни ичида қайтарилади. Бунда шартнома шартлари бажарилмаган, қисман бажарилмаган ёки муддатидан кечиктириб бажарилган тақдирда танлов ғолибининг закалат пули буюртмачининг ихтиёрида қолдирилади. Закалат суммаси ҳар бир лот учун алоҳида тўлов топшириқномасида кўрсатилган ҳолда Ишчи органининг Молия вазирлиги ғазначилигида очилган, қуйида келтирилган махсус ҳисоб рақамига ўтказилиши шарт:
Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳ/р.: 23 402 000 300 100 001 010
ХККМ Марказий банк Бош бошқармаси МФО: 00014, ИНН: 201 122 919
ш/хр: 401 410 860 262 667 950 100 075 002
ИНН: 201 122 808, ОКОНХ: 97300.
Юқорида кўрсатилган тартибда закалат суммаси билан бириктирилмаган танлов таклифлари кўриб чиқилмайди. Шунингдек, имзоланадиган шартномалар учун 15 фоиздан юқори миқдорда олдиндан тўлов маблағлари талаб қилинганда, талаб қилинган аванс маблағларига тенг миқдорда хизмат кўрсатувчи банк томонидан банк кафолати тақдим қилиниши шарт. Банк кафолати тақдим қилинмаган тақдирда имзоланган шартномалар учун олдиндан тўлов маблағлари 15 фоиз миқдорида тўлаб берилади.
Танлов савдоларига қўйилган лотлар бўлинмас бўлиб лот таркибидаги ҳар бир маҳсулотни алоҳида ажратиб кўрсатган ҳолда нарх таклифи бериш ёки лот таркибидаги маҳсулотларнинг айримларини тушириб қолдириб нарх таклифлари берилишига йўл қўйилмайди. Шу кўринишда тақдим қилинган таклифлар инобатга олинмайди.
Танлов савдоларида қатнашиш истагини билдирган корхона ва ташкилотлар ўз таклифларини тақдим этишларидан олдин тегишли лотлар бўйича маҳсулотлар намуналарини вазирликка келиб кўришлари шарт. Вазирлик томонидан ушбу маҳсулот намунларини кўрганлиги тўғрисида тегишли хужжатлар расмийлаштирилади.
Тақдим этилаётган танлов таклифлари алоҳида ҳар бир лот кесимида ёпиқ ҳолда (муҳрланган конверт) расмий мурожаат хати билан бирга 2016 йил 3 октябрга қадар Тошкент вақти билан соат 15-00 гача Танлов комиссиясига қуйидаги манзилга тақдим этилиши лозим.
Манзил: Тошкент шахри Мустакиллик майдони -5 уй, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги 100159, телефон: (+99871) 239-16-30, (+99871) 239-40-77).
Белгиланган муддатдан кечиккан мурожаатлар инобатга олинмайди. Вазирлик Танлов савдоларида қатнашиш истагини билдирган корхона ва ташкилотлар томонидан Танлов таклифини тайёрлаш билан боғлиқ бўлган ҳужжатларга жавобгар эмас.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.
Вазирлик сайтининг олдинги варианти.
Ҳозир сайтда: 34