Барча мактабларда спорт ҳафталиги ўтказилади

2019.02.06 | Янгиликлар

Мамлакатимизда ёшларнинг кучли, иродали ҳамда жисмонан соғлом бўлиб етишиши учун катта эътибор қаратиб келинмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 сентябрь куни жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан жорий йилнинг I-IV чорагида аҳолининг барча қатламлари ўртасида ўтказиладиган спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасининг тасдиқланиши ҳам ана шу эътиборнинг яққол намуналаридан биридир.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, 2018 йилда Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари ҳамда аҳолининг барча қатламлари ўртасида спорт ва оммавий тадбирлар режасига асосан спорт ҳафталиклари уюшқоқлик билан ўтказилган эди. Шунингдек, жорий йил январь ойининг охирги ҳафтасида “Таълим муассасалари ҳафталиги” доирасида кунлик эрталабки бадантарбия машғулотлари ҳамда спортнинг бадиий гимнастика, гандбол, баскетбол ва стол теннис турлари бўйича фестиваль ҳамда мусобақалар ташкил этилди. Мусобақаларда жами 807 минг нафар ўқувчи-ёшлар фаол иштирок этди.

Бундан ташқари ҳар ойда республикадаги барча таълим муассасаларида анъанавий тарзда спорт ҳафталиги ўтказиб келинади.

Айни пайтда умумий ўрта таълим муассасаларида спорт турлари бўйича бўлиб ўтадиган мусобақа ва фестивалларга ўқувчиларни кенг жалб этиш ишлари амалга оширилмоқда.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100187, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 243-уй.
Телефон: (+99871)265-90-92, факс: (+99871)265-90-92 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 34

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.