Мактабларнинг куз-қиш мавсумига тайёрлаш учун ҳокимлар шахсан масъулдирлар

2018.10.09 | Янгиликлар

Охирги пайтларда оммавий ахборот воситаларида мамлакатимизнинг ҳудудларидаги аянчли аҳволга тушиб қолган мактаблар ҳақида материаллар пайдо бўлмоқда. Халқ таълими вазирлигига ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг ота-оналари таълим муассасаларининг қурилиш-таъмирлаш ишларининг сифати яхши эмаслиги ёки куз-қиш мавсумига тайёр эмаслиги мазмунидаги мурожаатлар билан чиқишади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев 2018 йил 5 сентябрда “Халқ таълими тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади. Мазкур ҳужжатда мактабларнинг ҳолати учун масъул бўлган шахслар аниқ кўрсатилган.

Фармоннинг 3-бандида кўрсатилганидек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари халқ таълими муассасаларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг инфратузилмасини ривожлантириш масаласида ҳар томонлама кўмаклашишга масъул эканлиги белгиланган.

Қолаверса, халқ таълими муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш, уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш, инфратузилмасини (тротуарлар, йўллар ва бошқалар) зарур ҳолатда сақлаш бўйича буюртмачи функциясини амалга ошириш;

Халқ таълими муассасаларини электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви, зарур санитария-гигиена шароитлари ва бошқа коммунал хизматлар билан узлуксиз таъминлаш;

туманлар (шаҳарлар) комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича сектор раҳбарлари билан биргаликда халқ таълими муассасаларини ўқув йилига ва куз-қиш мавсумига ўз вақтида ва самарали тайёрлаш тадбирларини амалга ошириш;

Умумтаълим муассасаларининг хавфсизлигини таъминлаш, шу жумладан ҳудудлар атрофини ўраш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича инспекторларни бириктириш, видеокузатув камералари, ёнғинга қарши сигнализация тизимларини, кириш йўлларида қоидабузарликларни қайд этувчи қурилмаларни ўрнатиш чора-тадбирларини кўриш каби бир қатор вазифалар белгиланган.

Мактабларнинг инфратузилмасини ва моддий-техник базасини яхшилаш муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда, ҳокимликларнинг ушбу муассасаларнинг ривожланиши учун инвестициялар ва ҳомийлик фаол жалб этиши кутилмоқда.

2018 йил июль ойидан бошлаб умумий ўрта таълим мактабларида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини онлайн мониторинг қилиш, жамоатчилик томонидан назоратни ўрнатиш, амалга оширилаётган ишларнинг шаффофлиги ва сифатини таъминлашга қаратилган stat.uzedu.uz ахборот тизими амалиётга жорий этилди. Ушбу тизим маҳаллий ҳокимлик раҳбарларига у ёки бу вилоят ва туманларда амалга оширилаётган ишларни мониторинг қилиш имконини бериб, ўзига хос онлайн рейтингни кўрсатиб беради. Шунингдек, ҳар бир ҳудуддаги вазиятни туманлар ва мактаблар кесимида ўрганиш имконияти юзага келади. Вилоят ва туманлар қурилиш-таъмирлаш ишларининг бажарилиш салмоғи бўйича жойлаштирилган бўлиб, яхшилари энг юқори қатордан ўрин олади.

Эндиликда ҳар бир инсон амалга оширилаётган ислоҳотларга ўз фуқаролик позициясини намоён этган ҳолда фикр мулоҳаза ва таклифларини билдириши мумкин. Айниқса, мактаб фойдаланишга топширилиши арафасида, яъни ишлар 100 фоизлик ҳолатга етказилган вақтда, жамоатчилик назорати жуда муҳимдир.

Авваллари, мактабнинг қурилиш-таъмирлаш ишлари тўлиқ тугалланмаган бўлса-да мактаб директорларини қабул қилиш бўйича мажбурлаб имзо қўйдириб олиш ҳолатлари кузатилган. Мазкур тизим мактаблардаги қурилиш-таъмирлаш ишлари сифати кузатув кенгашлари, маҳаллий ҳокимликлар ҳамда бошқа фаол жамоатчилик вакиллари томонидан ўрганишида қулай восита бўлиб хизмат қилади.

Камчиликлар аниқланган ҳолатларда, тизим орқали суратлар ва изоҳлар қолдириш имконияти яратилди. Натижада маҳаллий ҳокимликлар (буюртмачилар)да пудратчига тақдим этиш учун мавжуд камчиликларнинг ҳаққоний расмлари ва барча камчиликлар бартараф этилмагунга қадар объектларни қабул қилмасликка асос бўлади, пудратчи йўл қўйган хатолари учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

Шундай қилиб, пудратчилар камчиликлар учун шахсан жавобгар бўлади маҳаллий ҳокимликлар (мижозлар) пудратчига тақдим этишида камчиликларнинг ўзига хос фотосуратларига эга бўлишади ва барча камчиликлар бартараф қилинмагунча объэктларни қабул қилмасликларига асос бўлади. Ушбу тизим мактабларимиз қурилишининг сифатини яхшилашга, шунингдек, аҳоли томонидан муаммоли масалаларни ўз вақтида аниқлашга кўмаклашиш имконини беради.

Афсуски, айрим ходимлар бу соҳада муаммоли масалаларни яшириш учун нотўғри ҳисоботлар киритиши ҳам мумкин. Шу боис, вазирлик жамоатчиликни ва ота-оналарни куз-қиш мавсумига тайёргарлик билан боғлиқ муаммоларни ўрганишда фаолроқ бўлишга ва маҳаллий ҳокимият идоралари мактабларни тайёрлашда ўз вақтида ёрдам кўрсатиши учун ҳар бир мактаб контекстида бу масалаларни кўрсатишларини сўрайди.

Ўқитувчилар ва мактаб директорлари телеграм мессенжери орқали “Устоз овози” виртуал инспектори ёрдамида шикоятларни юборишда фойдаланишлари ва қурилиш-таъмирлаш ишларининг камчиликлари муаммолари тўғрисида, шунингдек, куз-қиш мавсуми учун мактабларни тайёрлаш бўйича Халқ таълими вазирлигини хабардор қилишлари мумкин, бу эса объектив манзарани яратишга ёрдам беради.

Халқ таълими вазирлиги маҳаллий ҳокимликларни куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, ўқувчиларга яхши таълим олишлари ва уларга қулай шароитларни яратиш учун зарур чораларни кўришга чақиради.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100187, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 243-уй.
Телефон: (+99871)265-90-92, факс: (+99871)265-90-92 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 33

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.