Баъзи журналистлар нимани исташади? Ёки Нобелнинг алоқаси нима?

2018.10.04 | Янгиликлар

2018 йилнинг 2 октябрь куни Kun.uz интернет нашри Жиззах вилояти, Зомин туманида жойлашган 40-сонли мактабнинг аянчли ҳолати ҳақида мақола ва видео чоп этди. 

Халқ таълими вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари халқ таълими муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш, уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш, инфратузилмани (тротуарлар, йўллар ва бошқалар) зарур ҳолатда сақлаш бўйича буюртмачи функциясини амалга оширишади.

Шу билан бирга улар халқ таълими муассасаларини электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви, зарур санитария-гигиена шароитлари ва бошқа коммунал хизматлар билан узлуксиз таъминлашга ҳам жавобгарлар.

Маҳаллий ижро органлари раҳбарларига туманлар (шаҳарлар) комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича сектор раҳбарлари билан биргаликда халқ таълими муассасаларини ўқув йилига ва куз-қиш мавсумига ўз вақтида ва самарали тайёрлаш тадбирларини амалга ошириш юклатилган.

Халқ таълими вазирлиги август ойининг бошида умумий ўрта таълим мактабларида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини онлайн мониторинг қилиш ва уларнинг ўқув йилига тайёргарлиги мониторинг қилиш тизимини ишга туширди.

Ушбу мониторинг тизимига маълумотларни маҳаллий ҳокимиятлар тақдим этади ва Халқ таълими вазирлиги маълумотларга қўшиб ёзиш амалиёти қўлланилаётган бўлиши мумкинлигини тан олади.

Тизимни ишга тушириш жараёнида, Вазирлик қуйидагиларни таъкидлаган эди: “Эндиликда ҳар бир инсон амалга оширилаётган ислоҳотларга ўз фуқаролик позициясини намоён этган ҳолда фикр, мулоҳаза ва таклифларини билдириши мумкин. “Айниқса, жамоат назорати барча ишлар 100 фоизга бажарилган тақдирда, таълим муассасасини қабул қилишда муҳим аҳамиятга эга. Авваллари, мактабнинг қурилиш-таъмирлаш ишлари тўлиқ тугалланмаган бўлса-да мактаб директорларини қабул қилиш бўйича мажбурлаб имзо қўйдириб олиш ҳолатлари кузатилган. Мазкур тизим мактаблардаги қурилиш-таъмирлаш ишлари сифати кузатув кенгашлари, маҳаллий ҳокимликлар ҳамда бошқа фаол жамоатчилик вакиллари томонидан ўрганишида қулай восита бўлиб хизмат қилади. Камчиликлар аниқланган ҳолатларда, тизим орқали суратлар ва изоҳлар қолдириш имконияти яратилди. Натижада маҳаллий ҳокимликлар (буюртмачилар)да пудратчига тақдим этиш учун мавжуд камчиликларнинг ҳаққоний расмлари ва барча камчиликлар бартараф этилмагунга қадар объектларни қабул қилмасликка асос бўлади, пудратчи йўл қўйган хатолари учун шахсан жавобгар ҳисобланади”.

Таъкидлаш лозимки, Kun.uz интернет нашри ушбу маълумотларни ўз сайтида ҳам чоп этган эди. Юқорида келтирилган мактабларни қуриш ва қайта таъмирлашда жамоатчилик назорати кераклиги ҳақидаги маълумотни чоп этиб, вазирликни ёлғон маълумотлар тарқатишда айблаб, Kun.uz журналистлари камида этик қоидалардан чиқиб кетдилар.

Халқ таълими вазирлиги ўз фаолиятининг асосий принципларидан бири деб шаффофликни белгилаб олган ва ҳамма маълумотларни онлайн тақдим этиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу жамоатчилик назорати ёрдамида тақдим этилаётган ёлғон маълумотлар (ва қўшиб ёзиш) амалиётини аниқлашда ёрдам беради. Kun.uz журналистлари бундай ёндашувга қарши бўлса, Вазирлик эски режимда ҳеч қандай маълумотларни чоп этмаслиги ва журналистларни жамоат назорати билан кўмаклашишга ёрдам беришга чақирмасдан ишлаши мумкин.

Мактаблардаги ҳолатларга келсак, Халқ таълими вазирлиги бир неча бор мамлакатимиздаги 60% мактаблар таъмир талаб эканлигини таъкидлаган эди ва маълум бир мактабдаги аҳволни қўрсатган ҳолда “Америка очиш” керак эмас. Бунинг ўрнига вазиятни яхшилаш устида, жумладан, www.mfond.uz краудфандинг платформаси орқали мактабларни қўллаб-қувватлагани қўшимча маблағ жалб этган ҳолда мақсадли иш олиб бориш керак.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100187, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 243-уй.
Телефон: (+99871)265-90-92, факс: (+99871)265-90-92 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 31

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.