Тадбиркорлар ва инвесторлар диққатига!

2018.09.29 | Эълонлар

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги (кейинги ўринларда — давлат томонидан шерик) Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани ҳокимияти билан ҳамкорликда халқ таълими соҳасида давлат-хусусий шериклик (ДХШ) пилот лойиҳаларида иштирок этиш учун танлов эълон қилади.

Танлов мақсади:

Қуйидаги юкланганлик коэффициенти паст бўлган мактаблар базасида нодавлат умумтаълим мактабларини яратиш:

141- сонли умумтаълим мактаби. Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, “Оқлон” маҳалласи, Шерозий кўчаси, 43А-уй.

136- сонли умумтаълим мактаби. Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Улуғбек проспекти 4, 29-уй (кейинги ўринларда — ДХШ объектлари)

ДХШ объектларининг барча мулки ва ҳудудлари танлов ғолибига 30 йилга узоқ муддатга беғараз фойдаланиш учун ижарага берилади (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сетябрь куни қабул қилинган №ПҚ-3931 қарори доирасида).

Танлов шартлари

- давлат томонидан шерик билан келишилган лойиҳа ҳужжатлари доирасида ДХШ объектларининг моддий-техник базасини янгилаш;

- келишувда амал қилиш муддати давомида ДХШ объектларини асосий фаолият тури учунгина фойдаланиш;

- ДХШ объектларини техник ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари доирасида реконструкция қилиш ёки таъмирлаш;

- ДХШ шартномаси тузилиши вақтида ДХШ объектларида таълим олаётган барча ўқувчиларни давлат таълим стандартлари асосида битириб кетишларига қадар бепул ўқишларини таъминлаш;

- танловда ғолиб бўлса умумий ўрта таълим соҳасида фаолият юритиш учун керакли бўлган рухсатномаларни олиш ҳақида кафолат хати;

- узоқ муддатга ДХШ объектларини ривожлантириш режасини тақдим этиш;

- 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб ва ДХШ шартномаси амал қилиш давомида Шайхонтоҳур тумани ҳокимияти тақдим этган ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандларини бепул ўқитиш. Бундай ўқувчиларнинг сони нодавлат ўқув муассасасининг умумий ўқувчилар сонининг камида 20% ни ташкил этиши лозим.

Муддатлар:

Танловда иштирок этишни истаган тадбиркорлар ва инвесторлар 2018 йилнинг 19 октябрига қадар қуйидаги манзил бўйича мурожаат этишлари мумкин: 
Халқ таълими вазирлиги, 100187, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 243-уй.

Боғланиш учун:

Танлов шартлари ва унда иштирок этиш бўйича маълумот олиш учун:

Истиқболи мактаблар моделлари ва давлат-хусусий шериклик бошқармаси

Сарварбек Садуллаев

Тел.: +99899 899 33 64,

Электрон манзил: gchp@xtv.uz

Танловни очиқ ва шаффоф ўтказиш мақсадида, сиздан ўз таклифларингизни юқорида кўрсатилган манзилга юборишингизни сўраймиз.

* Ҳужжатларнинг тўлиқ тўплами қуйидаги ҳаволада:

1. Илова

2. Заявка

3. Қатнашчилар учун маълумот

 

 

 

 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100187, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 243-уй.
Телефон: (+99871)265-90-92, факс: (+99871)265-90-92 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 37

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.