Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077
Xизматни баҳолаш

"Ма'рифат" газетаси

2016.09.11 | Нашрлар

 

"Ма`рифат" газетаси


"Ма'рифат" газетаси 1931 йилдан буён нашр этилади.


Газетанинг шиори: "Куч - билим ва тафаккурда"
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгаши унинг муассисларидир.


Газета асосан халқ таълими, ўрта махсус ва олий таълим тизимида фаолият кўрсатадиган раҳбар ходимлар, педагоглар, тарбиячилар, профессор-ўқитувчилар, олимлар — зиёлиларга, таълим ва фан ходимлари касаба уюшмалари аъзоларига мўлжалланган.

Унинг асосий мақсади Ўзбекистонда таълим-тарбияга оид барча масалаларни жамият, давлат, эл-юрт манфаати нуқтаи назаридан ўрганиш, кун тартибига қўйиш, муҳокама қилиш, муаммоларнинг илмий, назарий, амалий ечимларини топишда таълим ходимларига кўмаклашиш, таълим-тарбия мазмуни, шакллари ва усулларини такомиллаштириш, халқ таълими, олий ва ўрта махсус таълим ходимларининг, камол топаётган ўғил-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш; «Таълим тўғрисида»ги ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунларда кўзда тутилган барча масалалар бўйича ташвиқот ишларини олиб бориш; миллий ҳамда жаҳон таълимига оид илғор назария, методика ва амалиётни зиёлиларга етказишда, ҳаётга жорий етишда тарғиботчи сифатида фаолият кўрсатиш; таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси фаолиятига доир янгиликлар, амалга оширилаётган ибратли ишлар тўғрисида ахборот беришдир.
Газета ўзбек тилида ҳафтада икки маротаба - чоршанба ва шанба кунлари нашр қилинади.

Газетанинг бош муҳаррири - Абдусамат Раҳимов

Газета Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигида 0067 рақам билан 2006 йил 22 декабрда рўйхатга олинган.


    Индекс: 149, 150


    Ҳажми: 4 босма табоқ.


    Формати: А-3 Тиражи: 37888 (2013 йил)


Газета "Шарқ" нашриёт-матбаа аксионерлик компанияси босмахонасида чоп етилади.


Газета манзили: 100083, Тошкент, Матбуотчилар кўчаси, 32 уй.


Электрон манзил: info@marifat.uz


Wеб сайти: www.marifat.uz


Тел: 236-54-10


Фах: 233-99-15

 

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 26

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.