Шерзод Шерматов: «Хориждан яхши ниятда қайтаётган мутахассислар ёрдамида ҳақиқий фундаментал ўзгаришларни амалга ошира оламиз»

2018.08.09 | ОАВ биз ҳақимизда

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ўзининг «Facebook»даги саҳифасида раҳбар кадрлар орасида «Умидчи»лар сони яна биттага ортгани, яъни Улуғбек Қосимхўжаевнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланганига муносабат билдирди.

«Президентимиз ўтган йили сентябрь ойида АҚШга ташрифи давомида чет элдаги ватандошларимизни Ўзбекистонга қайтишга чақирган эди. Натижада, мана яна бир ҳамюртимиз Улуғбек Қосимхўжаев ўз юртига қайтди ва катта масъулиятли лавозимга тайинланди. Ҳозирги вақтда мамлакатимиз келажаги учун туризм соҳаси жуда муҳимлигини инобатга олсак, унга юклатилган вазифалар ва кутилаётган умид анчагина катта», деди у.

«Ушбу ташриф доирасида биз ҳам АҚШнинг Кремний водийсига борган эдик ва Улуғбек Қосимхўжаев учрашувларни самарали ташкил этишга катта ёрдам берган эди. Оддий инсон кўзи билан қаралса, АҚШда моддий томондан деярли барча масалалари ечилган, яхши шароитда яшаб турган малакали мутахассис шу имконият ва шароитларини ташлаб, юртимизнинг ривожига ўз ҳиссасини қўшаман деб Ўзбекистонга келиши, албатта, яхши натижа деб ўйлайман. Бу ҳам Президентимиз томонидан мамлакатимизда ҳақиқий ислоҳотларни амалга оширилиши жараёнига хориждаги юқори малакали ҳамюртларимизнинг ўзига хос ишончи ҳамда ушбу жараёнда ўз ҳиссасини қўшиш иштиёқидан далолатдир», қайд этди Шерзод Шерматов.

«Аввалроқ, Отабек Назиров қайтиб келган эди ва ҳозир Халқ таълими вазирлигида молиялаштириш масалаларини тубдан ислоҳ қилиш устида ишлаяпти. Айнан шу ҳамюртларимиз каби сидқидилдан ўз юртида ислоҳотларни амалга ошириш ниятида қайтаётган мутахассислар ёрдамида биз мамлакатимизда ҳақиқий фундаментал ўзгаришларни амалга ошира оламиз», дея умид билдирди вазир.

www.xabar.uz

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100187, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 243-уй.
Телефон: (+99871)265-90-92, факс: (+99871)265-90-92 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 38

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.