Шерзод Шерматов: Раҳбар кадрлар орасида “Умидчи”ларнинг сони яна биттага ортди

2018.08.09 | ОАВ биз ҳақимизда


Фото: Халқаро пресс-клуб

Президентимиз ўтган йили сентябрь ойида АҚШга ташрифлари давомида чет элдаги ватандошларимизни Ўзбекистонга қайтишга чақирган эдилар. Натижада, мана яна бир ҳамюртимиз Улуғбек Қосимхўжаев ўз юртига қайтди ва катта масъулиятли лавозимга тайинланди. Ҳозирги вақтда мамлакатимиз келажаги учун туризм соҳаси жуда муҳимлигини инобатга олиб, унга юклатилган вазифалар ва кутилаётган умид анчагина катта, деб ёзади халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Facebook’даги саҳифасида.

“Ушбу ташриф доирасида биз ҳам АҚШнинг Силикон водийсига борган эдик ва Улуғбек Қосимхўжаев бизнинг учрашувларни самарали ташкил этишга анча ёрдам берган эди. Оддий инсон кўзи билан қаралса, АҚШда моддий томондан деярли барча масалалари ечилган, яхши шароитда яшаб турган малакали мутахассис барча шу имконият ва шароитларини ташлаб, юртимизнинг ривожига ўз ҳиссасини қўшаман деб Ўзбекистонга келиши албатта яхши натижа деб ўйлайман.

Бу ҳам Президентимиз томонидан мамлакатимизда ҳақиқий ислоҳотларни амалга оширилиши жараёнига хориждаги юқори малакали ҳамюртларимизнинг ўзига хос ишончи ҳамда ушбу жараёнда ўз ҳиссасини қўшиш иштиёқидан далолатдир”, - деб ёзади Ш.Шерматов.

Унинг билдиришича, аввалроқ, Отабек Назиров ҳам қайтиб келган ва ҳозир Халқ таълими вазирлигида молиялаштириш масалаларини тубдан ислоҳ қилиш устида ишлаяпти.

“Айнан шу ҳамюртларимиз каби сидқидилдан ўз юртида ислоҳотларни амалга ошириш ниятида қайтаётган мутахассислар ёрдамида биз мамлакатимизда ҳақиқий фундаментал ўзгаришларни амалга ошира оламиз деб умид қиламиз”, - дея ёзган халқ таълими вазири.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШдан келган ўзбекистонлик Давлат туризм қўмитасида юқори лавозимга тайинлангани хабар қилинганди.


www.kun.uz

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100187, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 243-уй.
Телефон: (+99871)265-90-92, факс: (+99871)265-90-92 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 34

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.