Мактаблар қурилиши ва таъмирланиши онлайн мониторинг қилинади

2018.08.08 | ОАВ биз ҳақимизда

Халқ таълими вазирлиги мактаблардаги қурилиш ва таъмирлаш ишларини онлайн мониторинг қилиш тизимини ишга туширди, дея хабар қилди ХТВ матбуот хизмати.

Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим мактабларида қурилиш-таъмирлаш ишларининг сифатли бажарилишидан манфаатдор ва шу сабабли, мазкур йўналишда доимий мониторингни амалга оширади, дейилади хабарда. Мактаблар қурилиши жараёни, яъни пудратчини аниқлаш, уни молиялаштириш ҳамда қурилиш ишларини сифатли якунланишини таъминлаш эса тўлиқ маҳаллий ҳокимиятлар томонидан амалга оширилади.

Жорий йил Инвестиция дастурига кўра маҳаллий ҳокимликлар томонидан 356 та таълим муассасаларида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари улар томонидан «Обод қишлоқ» («Обод маҳалла») Давлат дастури доирасида 371 та мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Халқ таълими вазирлиги томонидан Инвестиция дастури ва «Обод қишлоқ» («Обод маҳалла») Давлат дастури доирасида умумий ўрта таълим мактабларида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини онлайн мониторинг қилиш, жамоатчилик томонидан назоратни ўрнатиш, амалга оширилаётган ишларнинг шаффофлиги ва сифатини таъминлашга қаратилган ахборот тизими амалиётга жорий этилди.

Мониторинг тизими (stat.uzedu.uz) вилоят ва туманлардаги ишларнинг боришини кузатиш, таъмир ва қурилиш ишлари режаларининг бажарилиши бўйича ҳудудлар рейтингини тузишга имкон яратади.

ХТВ таълим муассасаларининг таъмир ва қурилиш ишларидан сўнг фойдаланишга топширишда жамоатчилик назоратининг аҳамиятига тўхталиб ўтди. Фуқаролар камчиликларни аниқлаган тақдирда тизим орқали расм ва изоҳларини жойлаштиришлари мумкин.

Изоҳ қолдириш ёки фотосуратлар жўнатиш учун шаҳар ёки вилоятни танлаб, юқори чап бурчакдаги тугмачани босиш ва туманни кўрсатиш, мактаб танланганидан сўнг ойнача очилади (фото).

Шундай қилиб ҳокимиятларда камчиликлар фотосуратлари пайдо бўлади ва улар пудратчиларга ана ўша камчиликларни бартараф этиш бўйича топшириқ беради.

«Авваллари, мактабнинг қурилиш-таъмирлаш ишлари тўлиқ тугалланмаган бўлсада мактаб директорларини қабул қилиш бўйича мажбурлаб имзо қўйдириб олиш ҳолатлари кузатилган», — дея қайд этди вазирлик матбуот хизмати.



www.gazeta.uz

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100187, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 243-уй.
Телефон: (+99871)265-90-92, факс: (+99871)265-90-92 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 36

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.