Халқ таълими вазирлиги ҳар қандай кўринишдаги зўравонликка қарши!

2018.07.24 | Янгиликлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жорий йилнинг 23 июль куни “Gazeta.uz” ахборот порталида Самарқанд шаҳридаги 64-сонли алоҳида шароитларда таъминлаш, тарбиялаш ва таълим беришга муҳтож ўғил болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатда  ўқувчи болалар қийноққа солиниши  ҳақида мақола эълон қилинди. Халқ таълими вазирлиги мазкур ҳолат бўйича чуқур ташвишда эканлигини билдиради ва зудлик билан Самарқанд шаҳридаги мазкур ҳолатни ўрганиб чиқиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари билан ҳамкорликда вазирликнинг махсус ишчи гуруҳини юборди.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд шаҳридаги 64-сонли алоҳида сақлаш шароитлари, тарбия ва таълимга муҳтож ўғил болалар учун ихтисослашган мактаб-интернат оғир хулқ-атворга эга, узоқ муддат ҳисобда турган, Ўзбекистон Республикаси Қонунларига кўра ҳуқуқбузарлик содир этган, бироқ жиноий жавобгарликка тортиш ёшига етмаган 11−16 ёшдаги вояга етмаган болалар жойлаштириладиган ягона муассаса ҳисобланади. Шунингдек бу ерга индивидуал профилактик ишлар олиб борилганига қарамасдан ҳуқуқбузарлик ёки бошқа ғайри ижтимоий ҳаракатларни содир этишда давом этувчи болалар ҳам келтирилади. Бугунги кунда мактаб-интернатда жами 109 нафар ўқувчи, 44 нафар ўқитувчи ва 34 нафар техник ходим мавжуд.

Халқ таълими вазирлигининг махсус ишчи гуруҳи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари билан биргаликда суриштирув ишларини олиб боришади ва ўрганиш натижаларига кўра ҳуқуқбузарликка алоқадор барча шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган  тартибда жавобгарликка тортилади.

Халқ таълими вазирлиги ҳар қандай кўринишдаги зўравонликка қарши эканлигини билдиради ҳамда жамоатчилик (ота-оналар, ўқитувчилар, ўқувчилар ва бошқалар)ни зўравонлик ҳолатларини аниқлашда ҳушёр бўлишга ҳамда ҳуқуқбузарлик аниқланганда зудлик билан Халқ таълими вазирлиги ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар беришга чақиради. Ушбу ҳодиса натижалари тергов якунига етгач эълон қилинади.


Халқ таълими вазирлиги
Матбуот хизмати

 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100187, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 243-уй.
Телефон: (+99871)265-90-92, факс: (+99871)265-90-92 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 37

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.