АҚШнинг нуфузли Йел университети битирувчиси халқ таълими тизимидаги ислоҳотларда кўмаклашиш мақсадида вазирлик жамоасига қўшилди

2018.07.21 | Янгиликлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Президентимиз томонидан халқ таълими тизимида бошлаб берилган том маънодаги кенг кўламли ислоҳотлар халқаро экспертларни ҳам руҳлантириб, ушбу ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этишда иштирок этишга ундамоқда. Чунки таълимни ривожлантириш мамлакатнинг равнақ топишидаги асосий вазифалардан бири ҳисобланади.

Йел университети битирувчиси, Австрия давлати фуқароси И.Митчка университет битирувчилари тармоғи орқали мазкур даргоҳни тамомлаган Халқ таълими вазири Ш.Шерматовнинг чақириғига жавобан тизимда бошланган ислоҳотларга беғараз ёрдам бериш мақсадида Халқ таълими вазири жамоаси маслаҳатчи сифатида қўшилди.

И.Митчка молия соҳасида халқаро тажрибага эга бўлиб, хусусан дунёдаги йирик инвестицион банкларидан бири ҳисобланган Goldman Sachs (АҚШ)да фаолият юритган.

Маълумот учун: Йел университети (АҚШ) (ингл. Yale University) дунёдаги энг яхши университетлардан бири бўлиб, Американинг энг нуфузли саккизта хусусий университетлари уюшмаси – “The Ivy League”нинг аъзосидир.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

И.Митчка Халқ таълими вазирлиги ҳузурида Президент Ш.Мирзиёев томонидан қўйилган вазифаларни амалга ошириш устида иш олиб бораётган махсус эксперт-таҳлил гуруҳида янги Таълимни ривожлантириш маркази концепциясини яратиш бўйича ишламоқда. Эксперт мактаб битирувчилари замон талабларига тайёр бўлишлари учун таълимга янгича ёндашувларни жорий этишда хорижлик ҳамкорларни жалб этиш билан фаол шуғулланмоқда. Хусусан, муваффақиятли карьера қилиш учун  зарур бўладиган қуйидаги малакаларни ўқитишни такомиллаштириш имкониятлари ўрганиб чиқилмоқда:

– дастурлаш ва АКТ имкониятларидан фойдаланиш;

– тадбиркорлик кўникмалари ва музокаралар;

– муваффақиятга эришиш учун ўқувчилар иштиёқини ошириш.

Мазкур маслаҳатчининг жалб қилиниши таълим соҳасига энг янги ғояларни жорий қилиш, шунингдек, хорижлик ҳамкорлар  билан биргаликдаги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун мустаҳкам алоқаларни йўлга қўйиш имконини беради.


Халқ таълими вазирлиги
Матбуот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100187, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 243-уй.
Телефон: (+99871)265-90-92, факс: (+99871)265-90-92 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 36

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.