Янги ўқув йилига тайёргарлик

2018.06.23 | Янгиликлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ҳудудларда янги 2018/2019-ўқув йилини муносиб кутиб олиш мақсадида, таълим муассасаларида тайёргарлик ишлари комплекс тарзда ташкил этилмоқда.

Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ҳамда Яшнобод туман халқ таълими бўлими томонидан 69-сонли мактабда “Умумий ўрта таълим мактабларини янги 2018-2019 ўқув йилига тайёрлаш бўйича Ҳаракат дастурида белгиланган долзарб вазифаларни амалга ошириш” бўйича кўргазмали семинар ташкил этилди.

Семинарда туманда барча умумтаълим муассасалари раҳбарлари, масъул ходимлари, маънавий-маърифий ишлар, ўқув-тарбиявий ишлар ҳамда хўжалик ишлари бўйича ўринбосарлари, мактаб кутубхоначилари, ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилот етакчиларига янги ўқув йилига тайёргарлик ишларини ташкил этиш борасида тавсиялар берилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Таълим муассассада ўқув йилини кўтаринки руҳда байрамона кайфиятда кутиб олиш учун тайёргарлик ишларини тизимли равишда ташкил этиш, бунда ўқув биноларини таъмирлаш ва мактаб ҳудудини ободонлаштириш, синф хоналарни зарур жиҳозлар билан таъминлаш ишларини ўз вақтида якунлаш зарурлиги такидланди.

Ўқув йилига тайёргарлик ишлари, аввало, ўқувчиларни дарсликлар, ўқитувчиларни услубий қўлланмалар билан таъминлаш, ўқув жараёнини педагогик ва методик таъминотини яхшилаш, замонавий  АКТдан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш, таълим сифатини яхшилаш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш лозим.

Семинарда янги ўқув йилига тайёргарлик ишларини олиб боришда барча ҳамкор ташкилот ва идоралари, жамоатчиликни фаоллари, ота-оналар билан ҳамкорлик қилиш тавсия қилинди.

Халқ таълими вазирлиги
Матбуот хизмати

 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100187, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 243-уй.
Телефон: (+99871)265-90-92, факс: (+99871)265-90-92 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 31

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.