Жамоатчиликдан 3 кунда 3 минг таклиф келиб тушди

2018.06.25 | Янгиликлар

Президентимиз томонидан халқ таълими тизими мамлакатимиз келажаги учун энг муҳим соҳалардан эканлиги ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтилган эди. Бу ҳақиқатда халқимиз учун жуда долзарб соҳа эканлигини биргина мавжуд муаммоларни ечими бўйича одамлардан йиғилган онлайн-форма орқали юборилган таклифлар сонидан ҳам билса бўлар экан: 3 кунда 3 мингдан ортиқ таклиф келиб тушибди, хали ҳам давом этаяпти.

Энди ушбу таклифларни таҳлил қилиб, уларни тизимли равишда ечимини топиш бўйича ишлашимиз керак. Ҳозирги кунда Халқ таълими вазирлиги тузилмасини қайта тасдиқлаш бўйича Президент қарори лойиҳасини ишлаб чиқаяпмиз ва имкони борича ушбу лойиҳада ечими тез бўлиши мумкин масалаларни киритишга ҳаракат қиламиз. Янги тузилма тасдиқланиб, Вазирликда самарали ишлайдиган командани шакллантириб олганимиздан кейин эса тизимли равишда муаммолар ечими бўйича ишланади.

Шерзод Шерматов,
Ўзбекистон Республикаси
xалқ таълими вазири

 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100187, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 243-уй.
Телефон: (+99871)265-90-92, факс: (+99871)265-90-92 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Ахборот хизмати телефон рақами: (+99871)226-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 36

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.